Венгер ФИФА президентлигига сайловда Инфантинога рақиб бўлиши кутилмоқда
Венгер 2019-йилдан буён ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда. ФИФА президентлигига сайлов 2027-йилнинг мартида бўлиб ўтади.

Венгер ФИФА президентлигида Инфантинога рақиб бўлиши кутилмоқда
ФИФАнинг амалдаги президенти Жанни Инфантинога қарши чиқаётганлар келаси йили ташкилот раҳбарлиги учун ўтказиладиган сайловда Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгерни унга рақиб сифатида кўришмоқда, деб ёзади.
Қайд этилишича, улар 76 ёшли Венгерни ФИФА президентлигига сайловда ўз номзодини қўйишга кўндиришга умид қилишмоқда.
Венгер “Арсенал” тарихидаги энг муваффақиятли мураббий ҳисобланади. Жамоа унинг қўл остида уч марта мамлакат чемпиони бўлган ва етти марта Англия Кубогини қўлга киритган. У 2019-йилдан буён ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.
ФИФА президентлигига сайлов 2027-йилнинг мартида бўлиб ўтади. Инфантино ФИФАни 2016-йилдан бери бошқармоқда ва навбатдаги муддатга сайланишни режалаштирган. Шунингдек, “Тоттенхем” ва Швейсария миллий жамоаси собиқ ҳимоячиси Рамон Вега ҳам ташкилот раҳбарлигига сайловда ўз номзодини қўйиш истагини билдирган.

