Сиёсат

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартириш киритилди

Президент 09.10.2026 йилдаги Таълим, фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил этилишини ҳамда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва фан вазири лавозими жорий этилишини назарда тутувчи ПФ-217-сон Фармонни имзолади.

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди

Президент 09.10.2026 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-217-сон Фармонни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси таркибида янги котибият ташкил этилади. Унинг штат бирлиги 12 нафарни ташкил қилади. Шундан бештаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий ривожланиш масалалари бўлими ҳисобидан, яна еттитаси эса қайта ташкил этилган Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги штатларини оптималлаштириш ҳисобига ажратилади.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва фан вазирига фармон иловасига асосан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар бириктирилади.

Мазкур мансабдор шахс унга берилган ваколатлар доирасида вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспексиялар, шунингдек Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда уларнинг ишини мувофиқлаштиради.

Мувофиқлаштириш таълим, фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги вазифаларни бажаришга йўналтирилади.

Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта ичида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва фан вазирининг функсионал вазифалари ҳамда янги котибият тўғрисидаги низомни тасдиқловчи Ҳукумат қарорини қабул қилиш топширилди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.10.2026 йилдан кучга кирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.