В Намангане задержанй студентй, грабившие других учащихся
Семеро учащихся техникума в городе Намангане с применением силй отобрали денги, часй и телефонй у четверйх студентов.

Наманганда бошқа ўқувчиларни талаган талабалар қўлга олинди
Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида бир гуруҳ йигитлар куч ишлатиб, бошқа йигитларнинг буюмларини тортиб олгани акс этган видеоёзувлар тарқалди.
Мазкур ҳолат Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, 19-сентабр куни Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” маҳалласи ҳудудида 2-сонли профессионал техникумнинг 1-курсида ўқийдиган 7 нафар талаба куч ишлатиб, шу техникумнинг 1-курсида ўқийдиган 4 нафар талабанинг пуллари, соати ва телефонларини олиб қўйган.
Дастлабки текширув давомида видеоёзувда акс этган барча иштирокчиларнинг шахси аниқланган. Шунингдек, ушбу ҳолат оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмагани ҳам маълум бўлган.
Мазкур факт юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан талончилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

