Технология

Узум Маркет носозликни бартараф этиш устида ишламоқда

Ўзбекистоннинг энг йирик маркетплейси Узум Маркет эрталабдан бери ишламаяпти. Компания Газетаъга тизимларни режали янгилаш вақтида техник носозлик юз берганини, шу сабабли айрим хизматлар вақтинча ишламаётганини маълум қилди. Ишни кун давомида тиклаш режалаштирилган.

Узум Маркет носозликни бартараф этиш устида ишламоқда

Пайшанба куни эрталабдан Ўзбекистоннинг энг йирик маркетплейси — Узум Маркет ишида носозлик кузатилмоқда: сайт ёки иловани очишга уринилганда хатолик чиқмоқда.

Компания матбуот хизмати Газетаъга “тизимларни режали янгилаш вақтида техник носозлик юз берганини ва шу сабабли хизматларнинг бир қисми вақтинча ишламаётганини” билдирди.

“Ҳозирда жамоа хатоликни бартараф этиш устида ишламоқда, фаолиятни кун давомида тиклашни мўлжал қилганмиз”, — деди компания.

Узум Маркет тарқатиш пунктларида (ПВЗ) буюртмаларни сақлаш муддатларини узайтирди ва сотувчиларнинг товарларини омборларга жўнатиш таймслотларини (вақт оралиқларини) бошқа вақтга кўчирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.