Технология

Узум Авто “автомобил олди-сотдиси” категориясида юклаб олишлар бўйича Ўзбекистон топ 10 иловасига кирди

Узум миллий экотизимнинг Узум Авто иловаси Сенсор Товер таҳлилий хизмати маълумотларига кўра ъавтомобил олди-сотдисиъ категориясида энг кўп юклаб олинаётган Ўзбекистон иловалари қаторидан жой олди.

Узум Авто “автомобил олди-сотдиси” категориясида юклаб олишлар бўйича Ўзбекистон топ 10 иловаси қаторига кирди

Сенсор Товер таҳлилий хизмати маълумотларига кўра, август ойида Узум Авто мамлакатдаги автомобил олди-сотдисига мўлжалланган иловалар орасида юклаб олишлар сони бўйича энг кўп юклаб олинган иловалар сафидан жой олди. Сентабр ойининг дастлабки ҳафталарида ҳам ўз мавқеини сақлаб қолди. Умуман олганда, илова 600 минг мартадан ортиқ юклаб олинган, фойдаланувчилар эса 60 минг дан зиёд эълон жойлаштирган.

“Фойдаланувчилар Узум Автўни қулайлиги ва ишончлилиги учун танламоқда. Буни илованинг юклаб олишлар сони ҳамда иловалар дўконларидаги баҳолари ҳам тасдиқлайди: Гоогле Плайъда — 4,8, Апп Стореъда — 4,9. Биз учун юклаб олишлар сони бўйича етакчилар қаторида бўлишнинг ўзи етарли эмас. Бу ишончни мустаҳкамлаш, автомобил олди-сотдисини ҳақиқатан ҳам осонлаштирадиган ва одамларнинг одатларини ўзгартирадиган сервис яратиш биз учун муҳим”, — дейди Узум Авто СЕЎси Егор Абрамец.

Узум Авто — Узум экотизимининг автомобил олди-сотдисига мўлжалланган сервиси. 2026-йил июн ойи охирида илова бутун Ўзбекистон бўйлаб фойдаланиш учун очилди. Ҳозирда платформада 50 дан ортиқ бренд автомобиллари тақдим этилган. Сервиснинг муҳим афзалликларидан бири — ҳақиқий ва текширилган эълонлар. Улар эълон қилинишидан олдин сунъий интеллект ёрдамида автоматик текширувдан ўтказилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.