Узтелесом Амазон Лео билан ҳамкорликда Ўзбекистонда сунъий йўлдош алоқаси имкониятларини кенгайтирмоқда
Узтелесом Ўзбекистон рақамли инфратузилмаси ривожланишининг янги босқичини эълон қилади. Узтелесом ва унинг шуъба корхонаси – “УЗ-САТ” МЧЖ ҚК – Амазон Лео билан Ўзбекистонда ваколатли дистрибютор сифатида фаолият юритиш бўйича шартнома имзолади.

Узтелесом Амазон Лео билан ҳамкорликда Ўзбекистонда сунъий йўлдош алоқа имкониятларини кенгайтирмоқда
Амазон Лео — Амазон компаниясининг паст орбитали сунъий йўлдош тизими бўлиб, у анъанавий тармоқлар имкониятлари чекланган ҳудудларда тез ва ишончли интернет алоқасини таъминлаш учун ишлаб чиқилган.
Мазкур ҳамкорлик анъанавий телекоммуникация инфратузилмасини барпо этиш қийин бўлган жойларда уланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Сунъий йўлдош ечимлари мавжуд ерусти тармоқларини тўлдириб, чекка аҳоли пунктлари аҳолиси ҳамда бориш қийин ҳудудларда фаолият юритаётган корхоналар учун замонавий тезюрар алоқа хизматларидан фойдаланиш имконини оширади.
Аҳоли учун юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятининг кенгайиши давлат рақамли хизматларидан фойдаланиш, масофавий таълим олиш, шифокорлардан онлайн маслаҳат олиш, масофадан ишлаш ва мулоқот қилиш учун қўшимча имкониятлар яратади. Бизнес учун эса замонавий сунъий йўлдош ечимлари ишлаб чиқариш ва инфратузилма обьектларини улашнинг янги усулларини таклиф эца, давлат учун мамлакатнинг ягона рақамли маконини янада ривожлантиришга ҳисса қўшади.
Узтелесом Ўзбекистон телекоммуникация инфратузилмасини изчил ривожлантириб, оптик-толали тармоқни кенгайтирмоқда, мобил алоқани модернизация қилмоқда, замонавий маълумотлар марказлари ва булутли платформаларни яратмоқда. Ҳозирда компания аҳоли пунктларининг 96 фоизини алоқа билан таъминлаб, 378 802 км оптик-толали алоқа линияларини эксплуатация қилмоқда.
Шу билан бирга, мамлакат географияси айрим олис ва бориш қийин ҳудудларда муқобил уланиш технологияларига эҳтиёжни юзага келтирмоқда. “Амазон Лео” сунъий йўлдош ечимлари айнан шундай вазиятларда — ерусти тармоқларини ривожлантириш чекланган ёки иқтисодий жиҳатдан камроқ самарали бўлган жойларда уланиш имкониятларини кенгайтирган ҳолда, “Ўзтелеком”нинг мавжуд инфратузилмасини тўлдиришга мўлжалланган.
Келишув доирасида УЗ-САТ, Амазон Леўнинг ваколатли дистрибютори сифатида, Амазон Лео тармоғи ва имкониятларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон бўйлаб мижозлар учун уланиш ечимларини яратади ва тақдим этади.
«Амазон Лео билан ҳамкорлик мамлакатимизнинг анъанавий ерусти инфратузилмасидан фойдаланиш чекланган ҳудудларида уланиш имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради. Мақсадимиз – инсоннинг қаерда яшаши ёки ишлашидан қатъи назар, замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятини яратишдир. Янги авлод сунъий йўлдош алоқаси Узтелесомънинг мавжуд инфратузилмасига муҳим қўшимча бўлиб, Ўзбекистоннинг ягона рақамли маконини янада ривожлантиришда яна бир восита бўлиб хизмат қилади»

