UzPost почта оператори Россиянинг Wildberries тузилмасига ишончли бошқарувга берилди
УзПостънинг давлат акциялар пакети 2025 йил 30 декабрдаги шартномага асосан Россиянинг Вилдберриес шўба корхонасига ишончли бошқарувга берилди. Аввалроқ ДАВО раҳбари бундай шартнома мавжуд эмаслигини билдирганди. Ўтган йилнинг ноябр ойидаёқ ВБ ИНТ ЭХПОРТ ишончли бошқарувчи лицензиясини олган эди.

UzPost почта оператори Россиянинг Wildberries тузилмасига ишончли бошқарувга берилди
«Ўзбекистон почтаси» (UzPost) миллий почта алоқаси операторининг давлат акциялар пакети Россиянинг Wildberries маркетплейсига қарашли ООО «WB INT EXPORT» шўъба корхонасига ишончли бошқарувга берилди. Бу ҳақда акциядорларнинг 21 сентябрдаги йиғилиши баённомасида айтилади.
Кўчирмада ишончли бошқарув шартномасига ва унинг асосида амалга оширилган ҳаракатларга бир нечта ҳаволалар мавжуд.
Хусусан, №01/3−94-сонли шартноманинг 6.1-бандига ҳавола қилинган ҳолда, 2026 йил 31 мартда ООО «WB INT EXPORT» №ДДУ-4-сонли хат юбориб, унда почта операторининг кузатув кенгашига ўз номзодларидан беш кишини сайлашни таклиф қилгани кўрсатилган.
Бундан ташқари, ҳужжатда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 65-моддасига ҳавола қилинган ҳолда, WB INT EXPORT UzPost давлат акциялар пакетининг ишончли бошқарувчиси ҳисобланиши ҳамда қонунчиликка ва 2025 йил 30 декабрдаги шартномага мувофиқ акциядорнинг барча ҳуқуқларига эга экани айтилади.
Ушбу асосда компания 11 август куни №ДДУ-8-сонли хат юбориб, акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини чақиришни ва кун тартибига кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш тўғрисидаги масалани киритишни талаб қилган.
21 сентябрдаги йиғилиш якунларига кўра, акциядорлар уч йил муддатга тўққиз кишидан иборат кузатув кенгашини сайладилар. Кўпчилик ўринни — бешта ўринни — Wildberries & Russ билан боғлиқ вакиллар эгаллади:
Қолган тўртта ўринни давлат тузилмалари вакиллари ва кенгашнинг мустақил аъзоси эгаллади.
Эътиборлиси, шартнома тузилишидан бир ой олдин, 2025 йил 26 ноябрда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) ООО «WB INT EXPORT»га инвестиция активларини ишончли бошқарувчи сифатида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия берилганини маълум қилган эди.
Идора, шунингдек, компания тўғрисидаги маълумотлар қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг электрон реестрига киритилгани ҳақида хабар берган.
Spot манбасининг хабар қилишича, UzPost’нинг давлат акциялар пакети Wildberries’нинг юз фоизлик шўъба тузилмаси бўлган WB INT EXPORT’га бир йил муддатга ишончли бошқарувга берилган. Бунга Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 октябрдаги қарори ва 30 декабрдаги шартнома асос бўлган.
Корпоратив ҳужжатлардаги маълумотлар Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродовнинг оммавий баёнотларига зид келади.
8 октябрдаги матбуот анжуманида у UzPost Wildberries’нинг ишончли бошқарувида эмаслигини айтган эди. Kun.uz журналистининг компания ёпиқ ҳужжат асосида берилгани ҳақидаги тўғридан-тўғри саволига жавоб берар экан, агентлик раҳбари шундай деди:
«Бугунги кунда ишончли бошқарув шартномаси йўқ. Фақат ҳамкорлик шартномаси мавжуд. Буни тўғридан-тўғри ишончли бошқарув деб атаб бўлмайди».
Шу билан бирга, Муродов илгари почта операторини бошқаришга компанияни жалб қилиш тўғрисида келишув мавжуд бўлганини тан олди.
Wildberries’нинг беш нафар вакили кузатув кенгашига кирганини у маркетплейс тажрибасидан фойдаланиш ва почта инфратузилмасини ривожлантириш учун молиялаштиришни жалб қилиш нияти билан тушунтирди.
У, шунингдек, Wildberries’дан 360 млрд сўмлик фоизсиз молиялаштиришни жалб қилиш бўйича дастлабки музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди. Илгари таклиф қилинган йилига 14% ставкадаги 100 млрд сўмлик заём акциядорлар томонидан маъқулланмаган эди.
Шу билан бирга, 21 сентябрдаги йиғилиш баённомасидан олинган кўчирма WB INT EXPORT’га акциядор ҳуқуқларини берган ишончли бошқарув шартномаси мавжудлигига тўғридан-тўғри ишора қилади.
№01/3−94-сонли шартноманинг тўлиқ матни, жумладан ишончли бошқарув шартлари, мукофот миқдори, томонларнинг мажбуриятлари ва шартномани бекор қилиш тартиби ошкор этилмаяпти.
3 октябрь куни ДАБА UzPost хусусийлаштирилиши ҳақидаги хабарларни расман рад этди. Идора 92,9% миқдоридаги давлат улуши агентликда консолидация қилинганини, Wildberries ва Uzum Market эса уни сотиб олишга қизиқиш билдирганини маълум қилди.
Шу билан бирга, ДАБА маълумотларига кўра, давлат улушини хусусийлаштириш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилмаган.

