Иқтисодиёт

УзПост: нақд пул тушумини почта бўлими орқали ҳисоб рақамига қандай ўтказиш мумкин?

УзПост миллий почта тармоғи оператори (ъЎзбекистон почтасиъ АЖ) почта бўлимларида нақд пул тушумини кирим қилиш хизматини ишга туширади. Маблағлар мижознинг банк ҳисобварағига ўтказилади. ъДавр Банкъ ХАТБ лойиҳанинг биринчи ҳамкори бўлди.

**УзПост: Нақд пул тушумини почта бўлими орқали ҳисоб рақамига ўтказишнинг янги имконияти**

Кичик ва ўрта бизнес вакиллари (дўконлар, дорихоналар ва бошқалар) учун кунлик нақд пул тушумини банк ҳисобварағига киритиш кўпинча иш жойини тарк этиб, банкка боришни талаб қилади. Бу эса тадбиркорлар учун йўлга кетадиган вақт, навбат кутиш, вақт йўқотиш ва нақд пул хавфсизлигини таъминлаш каби қўшимча юкларни келтириб чиқаради, кўпинча иш кунининг ярмини эгаллайди.

УзПост ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида янги хизматни ишга туширди: энди тадбиркорлар кунлик савдо тушумини ўзларига энг яқин почта бўлимига топширишлари мумкин, маблағлар автоматик тарзда уларнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.

Миллий почта оператори УзПост томонидан ишлаб чиқилаётган ушбу лойиҳа банк инфратузилмаси етарли бўлмаган ҳудудларда одатий молиявий хизматларни тўлдиришга қаратилган. УзПостънинг чекка аҳоли пунктларини ҳам қамраб олган кенг тармоғи тадбиркорлар учун тайёр молиявий ва тўлов платформаси вазифасини ўтайди. Лойиҳа доирасида УзПост почта бўлимлари инфратузилмасини тақдим этиш, нақд пулларни қабул қилиш ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиш жараёнига масъулдир. Хизматнинг асосий мақсади – айниқса яқин атрофда банк шаҳобчалари ва банкоматлар кам бўлган ҳудудлардаги бизнес вакилларига савдо тушумларини ўз иш жойларига яқин ҳудудда, хавфсиз ва қулай тарзда топшириш имкониятини яратишдир.

“Бугунги кунда “Ўзбекистон почтаси” АЖ (УзПост) нафақат миллий почта оператори сифатида, балки тўлов ташкилоти сифатида аҳолидан турли хил кундалик эҳтиёж тўловлари қабули, агентлик банк хизматлари ва бошқа молиявий хизматларни амалга ошириб келмоқда. УзПост томонидан кичик ва ўрта бизнес тадбиркорларга қулайликлар яратиш мақсадида “Давр Банк” ХАТБ билан ҳамкорликда тадбиркорлар учун кунлик нақд пул тушумларини инкассация хизмати йўлга қўйилди. УзПост бўлимлари орқали инкассация амалиёти бир неча дақиқа вақт олади. Келажакда биз ушбу тизимни бошқа банклар учун ҳам ягона ва оммабоп молиявий модел сифатида ривожлантиришни мақсад қилганмиз”, – дейди Рустам Дадамуҳамедов, УзПост молия бўйича директори.

Лойиҳа дастлабки босқичида хизматнинг банк қисмини “Давр Банк” ХАТБ таъминлаб, мижозлар ҳисобварақларини юритиш, операцияларни расмийлаштириш, банк назорати ва маблағларни ўтказиш жараёнларига масъул бўлади. Бундай вазифалар тақсимоти тизимнинг шаффофлигини таъминлайди. УзПост нақд пул қабул қилиш ва мижозларга бевосита хизмат кўрсатиш билан шуғулланса, банк тартибга солинадиган молиявий тизим доирасида операцияларни амалга оширади. Натижада тадбиркор банкка бормасдан, ўзининг тадбиркорлигини олиб бораётган ва яқин бўлган миллий почта бўлими орқали барча молиявий амалиётларни бажариш имкониятига эга бўлади.

**Нақд савдо тушумини банк ҳисобварағига ўтказиш тартиби:**

Масалан, туман марказидаги кичик ва ўрта бизнес вакиллари (дўкон, дорихона ва бошқалар) кунлик тушумни қўшни шаҳардаги банкка олиб бориш ўрнига, ўз иш жойи ёнидаги почта бўлимига бир неча дақиқада топшириши мумкин ва бу маблағ банк тартиб-таомилларига мувофиқ ҳисобвараққа келиб тушади.

Хизматнинг технологик асосини Финнова вендорининг компания мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ечимлари ташкил этади, хизмат ҳақи ва комиссия тўловлари банк маҳсулотининг расмий тарифлари асосида белгиланади.

Хизмат банк тизими доирасида амалга оширилгани сабабли ҳар бир операция мажбурий идентификациядан ўтади; бунда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар СТИР (ИНН) ҳамда ҳисобварақ рақами орқали текширилади. Барча амалиётлар электрон реестрлар шакллантирилган ҳолда рақамли форматда қайд этилади ва бу ҳолатларни ўзаро солиштириш ҳамда назорат қилиш имконини беради. Маблағлар ҳаракати тўлиқ шаффоф бўлиб, ҳар бир босқич рақамли маълумотлар билан тасдиқланади.

“Давр Банк “Ўзбекистон 1” АЖ почтаси билан биргаликда интеграция хизматларини тадбиркорларга янада яқинлаштирмоқда. Энди нақд савдо тушумини исталган почта бўлимлари орқали топшириш мумкин – қулай, хавфсиз ва банк филиалига ортиқча боришсиз. Операция Давр Банк банк тизимида маблағ ҳисоб рақамига ўтказилади”, – деди Давр Банк вакили.

Хизмат бутун мамлакат бўйлаб УзПост тармоғининг барча алоқа бўлимларида амалга оширилади ва тадбиркорларга ўз ҳудудидан қатъи назар, энг яқин филиалда савдо тушумларини топшириш имконини беради. Хизмат кўрсатиш шартлари ва мурожаатлар учун алоқа маълумотлари УзПост ҳамда Давр Банкнинг расмий ресурсларида эълон қилиб борилади.

УзПост мазкур лойиҳани кейинчалик бошқа банк-ҳамкорлар ва янги молиявий маҳсулотларни улаш имкониятига эга бўлган ягона хизмат кўрсатиш модели ҳамда оммабоп молиявий хизматларни ривожлантиришнинг муҳим босқичи сифатида кўрмоқда. УзПост мазкур хизмат фаолиятини тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари асосида янада такомиллаштиришни режалаштирган. Кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун бу анъанавий банк кассаларини тўлдирадиган, молиявий хизматларни бевосита ҳудудларга яқинлаштирадиган қўшимча омил бўлиб хизмат қилади ва почта тармоғи орқали нақд пул тушумлари билан ишлашга бўлган ишончни мустаҳкамлайди.

УзПост (“Ўзбекистон почтаси” АЖ) мамлакатнинг барча ҳудудларида аҳолига кенг кўламли молиявий ва банк хизматларини тақдим этади. Бу марказлаштирилган “АВВАЛ” тўлов тизими ҳамда тижорат банкларнинг тизимлари билан ўзаро интеграциялашувни йўлга қўйиш орқали амалга оширилади. УзПост молиявий хизматлари анъанавий почта, банк ҳамда давлат ва тижорат тузилмаларининг агентлик айрим хизматларини ўзида мужассам этган. Уларнинг асосий хусусияти мамлакатнинг олис ва бориш қийин бўлган нуқталарида асосий молиявий воситалардан фойдаланиш имкониятини таъминлашдир.

УзПост томонидан қуйидаги молиявий хизматлар амалга оширилади:

* Барча тўловлар филиаллар кассаларида операторлар томонидан, шунингдек, жойлардаги почта хабарчилари томонидан смарт-мобил қурилмалар ёрдамида амалга оширилади.

* Тўлов нақд пул маблағларини қабул қилиш, шунингдек, УЗСАРД ва ҲУМО миллий банк карталари орқали амалга оширилади.

Лойиҳа координатори билан боғланиш: (+998) 90-912-00-23.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.