Лайфстайл

УЗСАРД Тошкент ҳайвонот боғида болалар учун бепул чипталар ва махсус дастур билан оилавий дам олиш ойини бошлайди

Бу кузда УЗСАРД оилавий дам олиш кунларини нафақат мароқли, балки фойдали ўтказишни таклиф этади: бир ой давомида оилалар Тошкент ҳайвонот боғига ташриф буюришда махсус шартлардан фойдаланишлари мумкин, болаларни эса ўйин ва таълимга йўналтирилган турли фаолиятлар кутади.

УЗСАРД Тошкент ҳайвонот боғида болалар учун бепул кириш чипталари ва махсус дастур билан оилавий дам олиш ойини йўлга қўяди

1-октабрдан 1-ноябргача УЗСАРД Тошкент ҳайвонот боғи билан ҳамкорликда оилавий дам олиш ойини ташкил этади. Шу муддат давомида УЗСАРД КИДС карталари эгалари учун ҳайвонот боғига ташриф буюришда алоҳида шартлар амал қилади, дам олиш кунлари эса болалар учун маҳорат дарслари, кўнгилочар тадбирлар ва мини-квестлар ўтказилади.

7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар картасини расмийлаштириш имконини берувчи банклардан бири томонидан чиқарилган УЗСАРД КИДС картаси билан чипта тўланганда ҳайвонот боғига бепул киришлари мумкин. Болалар чиптаси бошқа исталган УЗСАРД картаси билан тўланганда 40 фоиз чегирма берилади. Битта карта орқали кунига чегирма билан иккитагача болалар чиптасини олиш мумкин.

Ҳар дам олиш куни ҳайвонот боғида УЗСАРД КИДС карталарининг ёш эгалари учун махсус дастур ташкил этилади. Дастур доирасида турли маҳорат дарслари, аквагрим, филни бепул боқиш ва бошқа фаолиятлар бўлиб ўтади. Болалар карталари эгалари Дино-паркка ташрифда ҳам 15 фоиз чегирмадан фойдаланишлари мумкин.

УЗСАРД томонидан тайёрланган ҳайвонот боғи ҳудудидаги мини-квест аксиянинг асосий фаолиятларидан бири бўлади. Унда барча хоҳловчилар қатнашиши мумкин. Иштирокчилар топшириқларни бажариб, белгиланган йўналиш бўйлаб ҳаракатланадилар ва ҳар бир босқич учун махсус белги тўплайдилар. Барча топшириқларни муваффақиятли бажарган иштирокчиларни совғалар кутади.

Аксия давомида ҳар дам олиш куни АНОРБАНК ҳайвонот боғи ҳудудининг ўзида УЗСАРД КИДС карталарини бепул расмийлаштириб беради. Банк вакиллари ота-оналарга картани расмийлаштириш шартлари ва унинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берадилар.

УЗСАРД КИДС болаларга илк мустақил харидларини амалга ошириш имконини беради, ота-оналарга эса фарзандининг харажатларини назорат қилишга ёрдам беради. УЗСАРД, Тошкент ҳайвонот боғи ва АНОРБАНК ҳамкорлигидаги ушбу аксия болаларнинг молиявий мустақиллик сари дастлабки қадамларини кундалик ҳаётнинг, жумладан, оилавий дам олишнинг табиий қисмига айлантиришга ёрдам беради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.