Узбекистан Аирвайс маҳаллий қатновлар нархини арзонлаштирди
16-октабрдан Узбекистан Аирвайс ички йўналишлар бўйича чипталар тарифларини пасайтиради. Нархларни қайта кўриб чиқиш Рақобат қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилди. Хабар қилинишича, тарифлар ўртача 20 фоизга арзонлаштирилган.

Узбекистан Аирвайс маҳаллий қатновлар учун нархларни пасайтирди
Ўзбекистонда ички авиақатновлар чипталари нархи қайта кўриб чиқилди ва 16-октабрдан бошлаб улар ўртача 20 фоизгача арзонлаштирилади, дея хабар бермоқда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси.
Таҳлиллар жараёнида қўмита авиақатновларни амалга ошириш билан боғлиқ ташиш харажатларини оптималлаштириш имкониятларини баҳолади. Таклифлар юқори инстансиялар томонидан қўллаб-қувватлангач, Рақобат қўмитаси Узбекистан Аирвайс билан бирга амалдаги тарифларни қайта кўриб чиқди.
Янгиланган тарифларга мувофиқ, Тошкентдан ҳудудларга бир томонлама авиачипталар нархи қуйидагича белгиланди:
Рақобат қўмитаси аҳоли манфаатларига дахлдор бозорларни таҳлил қилиш ва аниқланган муаммолар бўйича амалий чораларни кўришни давом эттиришини билдирди.

