УзАуто Моторсъни хусусийлаштиришга АКШ, Корея ва Хитой компаниялари қизиқиш билдирмоқда — ДАБА
АҚШ, Жанубий Корея ва Хитой инвесторлари УзАуто Моторс ҳамда УзАуто Повертраинъни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда, дея маълум қилди ДАБА директори Соҳибжон Муродов. Унинг айтишича, активлар очиқ ва рақобатли халқаро савдоларда сотилади. Жараёнга Алварез & Марсал консултант сифатида жалб этилган.

УзАуто Моторсъни хусусийлаштиришга АКШ, Корея ва Хитой компаниялари қизиқиш билдирмоқда — ДАБА
УзАуто Моторс ва УзАуто Повертраин компанияларини харид қилишга АҚШ, Жанубий Корея ва Хитой инвесторлари қизиқиш билдираётгани маълум қилинди. Бу ҳақда 8-октабр куни ўтказилган матбуот анжуманида Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродов айтиб ўтди, дея хабар берди Газета мухбири.
Унинг сўзларига кўра, хусусийлаштириш жараёни икки йил аввал бошланган. Тайёргарлик босқичига танлов асосида халқаро консултант — Алварез & Марсал компанияси жалб этилган. Бунга ушбу компаниянинг жаҳон автосаноатидаги йирик битимлар бўйича тажрибаси ва малакали мутахассисларга эгалиги сабаб бўлган.
ДАБА раҳбари билдирилаётган қизиқишлар муайян бир инвесторга устунлик берилишини ёки актив аллақачон сотилганини англатмаслигини алоҳида қайд этди. Унинг эслатишича, компания фақат рақобатли ва очиқ халқаро савдолар орқали сотилади.
“Бу рақобат шароитида хусусийлаштиришни амалга оширишимизга салбий таъсир кўрсатиши ва бошқа иштирокчиларга нотўғри сигнал бериши мумкин. Хусусийлаштириш битта компанияга қаратилмаган, бу очиқ халқаро савдо бўлади”, — деди Соҳибжон Муродов.
Ҳозирда хусусийлаштириш стратегиясидан келиб чиқиб, савдоларни ташкил этиш бўйича ссенарий ишлаб чиқилмоқда.
Кейинги босқичларда савдоларни ташкил этувчи халқаро консултант танланади, активлар халқаро стандартлар асосида баҳоланади, молиявий-ҳуқуқий аудит (дуе дилигенсе) ўтказилади ҳамда маҳаллий ва хорижий ОАВда инвесторлар учун расмий таклифлар эълон қилинади.
Аризалар босқичма-босқич қабул қилинади: аввал қизиқиш билдириш тўғрисидаги сўровномалар (ЭоИ), кейин мажбуриятга эга бўлмаган (НБО), якунда эса мажбурий таклифлар олинади. Энг мақбул шартларни таклиф қилган инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилади.
“Сотув жараёнида лицензия шартлари ва уларнинг муддатлари, алянс шартномалари каби бир қатор талаблар эълон қилинади ва мулоқот шулар асосида олиб борилади”, — дея қўшимча қилди агентлик раҳбари.
Муродов хусусийлаштиришнинг кутилаётган иқтисодий самарадорлигига мисол сифатида Соса-Сола Узбекистан битимини келтирди. 252 млн долларга сотилган ва тегишли инвестиция мажбуриятларини олган корхона ҳисобига Тошкентдаги ишлаб чиқариш қувватлари қарийб икки бараварга ошган, Намангандаги корхона модернизация қилинган, Хоразмда ишлаб чиқариш кенгайтирилган ва Самарқандда янги завод ишга туширилган.
Унинг таъкидлашича, бундай битимлар нафақат корхоналар қувватини оширади, балки янги иш ўринлари яратиш ҳамда етказиб берувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар тармоғини кенгайтиришга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, УзАуто Моторс, УМС, Тошкент трактор заводи ва бир қанча иссиқлик стансияларини хусусийлаштириш ҳақида 2025-йил апрелда президент қарори имзоланган эди.
Гап УзАуто Моторсънинг 99,7 фоиз ва УзАуто Повертраинънинг 100 фоиз улушини сотиш ҳақида бормоқда.
“Автострада” нашри маълумотига кўра, “Ўзавтосаноат” ва Генерал Моторс ўртасидаги битим 2017-йил октабр ойида 10 йил муддатга имзоланган. Келишув доирасида УзАуто Моторс ГМ моделларини ишлаб чиқариш лицензияси, Чевролет брендидан фойдаланиш ҳуқуқи ва компания технологияларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган. Мазкур келишувнинг амал қилиш муддати 2027-йилда тугайди.

