Дунё

Уйли бöлиş уçун одамлар нималардан воз кеçяпти?

22 та мамлакатни қамраб олган тадқиқот иşтирокçиларининг 75 фоизи уй-жой харажатларини қоплаş уçун боşқа бирламçи харажатларини қисқартириşга мажбур бöлаётганини айтиşди. Баъзилар озиқ-овқатдан тежаган, боşқалар даволаниşни ёки оила қуриşни кеçиктирган ёки қöşимçа иşга кириб бöş вақциз қолган.

Уйли бўлиш учун одамлар нималардан воз кечяпти?

Уй сотиб олиш учун одам қанча пул топиши керак? Одатда бу саволга уй нархи, бошланғич бадал ва ипотека тўловини ҳисоблаб кейин жавоб берилади. Аммо бошқа савол ҳам бор: уйли бўлиш учун оила нимадан воз кечишга тўғри келади?

Боласининг таълимиданми, тиббий кўрикданми, озиқ-овқатданми ёки бирор кутилмаган ҳолат учун йиғиб қўйилган пулданми? Уй сотиб олиш учун балки оила қуришни кечиктириш, қўшимча ишлаш ва йиллар давомида ўз эҳтиёжларини чеклашга ҳам тўғри келар?

Ҳабитат фор Ҳуманитй халқаро ташкилотининг 2026-йил октабрида эълон қилинган янги тадқиқоти шу саволларни ўртага қўйди. Ўзбекистон бу сўровда қамраб олинмаган. Бироқ мамлакатимиздаги уй-жой нархлари, аҳоли даромадлари ва ипотека тўловлари бўйича рақамлар асосида бу масалани ўрганиш мумкин.

Уй олиш – озиқ-овқат, саломатлик ва келажак эвазига

Аҳолининг уй-жой масалаларини ўрганадиган халқаро нодавлат-нотижорат Ҳабитат фор Ҳуманитй ташкилоти 2026-йил 10-апрелдан 30-июнгача 22 мамлакатда 30 758 киши иштирокида сўров ўтказди.

Унда Аргентина, Австралия, Бразилия, Канада, Миср, Индонезия, Ирландия, Непал, Жанубий Корея, Туркия, Буюк Британия ва АҚШ каби мамлакатлар қамраб олинган. Натижада сўровда қатнашганларнинг 75 фоизи сўнгги бир йилда уй-жой харажатларини қоплаш учун камида битта бошқа харажатини қисқартиришга мажбур бўлгани аниқланган.

Уларнинг 33 фоизи озиқ-овқат учун харажатни камайтирган, 32 фоизи жамғармаси ёки фавқулодда вазиятлар учун сақлаган маблағини ишлатган, 13 фоизи даволанишни кечиктирган ёки даволанишдан воз кечган. 31 фоизи эса харажатларни қоплаш учун қўшимча ишлашга мажбур бўлган, бу – бўш вақтидан ва ҳордиқдан воз кечиш демакдир.

Яна икки рақам диққатга сазовор: иштирокчиларнинг 48 фоизи кутилмаган битта муаммо ҳам уларни уйли бўлиш имкониятига таҳдид солиши мумкинлигини айтган. 40 фоизи эса хавфсизроқ уй-жой қиммат бўлгани учун муайян хавфларга рози бўлишини билдирган.

Демак, уй-жойнинг ҳақиқий қиймати фақат ижара ёки кредит тўловидан иборат эмас. Агар шу тўлов сабаб оилада касалликни даволаш, фарзандни ўқитиш ёки кутилмаган харажатни қоплаш учун маблағ қолмаса, бу уй-жой харажати масаласининг кўлами катталигини билдиради.

Ирландияда овқатдан тежашади, Непалда даволанишни кечиктиришади, Жанубий Кореяда оила қуришни кечиктиришади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.