Усмон Дембеле “ПСЖ” билан шартномасини узайтиради

Усмон Дембеле "ПСЖ" билан шартномасини 2030-йилгача узайтиради. Бу ҳақда Л'Эқуипе нашри хабар берди.
"ПСЖ" ҳужумчиси Усмон Дембеле Париж клуби билан шартномасини 2030-йилгача узайтиради. Унинг амалдаги шартномаси 2028-йилгача мо'лжалланган эди, бироқ футболчи фаолиятини "ПСЖ"да давом эттириш истагини билдирган.
Дембеле билан шартнома узайтириш бо'йича музокаралар бир неча ҳафтадан бери давом этаётган эди. Унга Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқиш билдирган, бироқ 29 ёшли футболчи Парижда қолишга қарор қилди.
Томонлар янги шартнома борасида келишувга эришган. "ПСЖ" футболчининг шартнома бо'йича молиявий талабларини ҳаддан ташқари оширмаслик истагини инобатга олган. Янги шартнома ҳали имзоланмаган. Келишув яқин ҳафталарда расман тасдиқланиши кутилмоқда.
"ПСЖ" Дембелени 2023-йилда "Барселона"дан 50 миллион евро эвазига сотиб олган. Бундан ташқари, у "Ренн" ва Дортмунднинг "Боруссия" жамоаларида ҳам то'п тепган эди.
Ма'лумот учун, 2025/2026-йилги мавсумда Дембеле барча турнирлар доирасида жами 40 та о'йинда майдонга тушиб, 20 та гол ҳамда 11 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Шунингдек, ҳужумчи Франсия терма жамоаси сафида ЖЧ-2026 да ҳам фаол иштирок этди. Ушбу мундиалда франсузлар то'ртинчи о'ринни эгаллаган бо'лса, Дембеле 8 та учрашувда майдонга тушиб, о'з ҳисобига 6 та гол ва 2 та ассист ёздириб қо'йишга эришди.

