Дунё

“Уруш жиноятчиларнинг ўрни БМТ минбарида эмас, суд залидадир” — Эрдўғон

“Уруш жиноятчиларнинг ўрни БМТ минбарида эмас, суд залидадир” — Эрдўғон

Уруш жиноятчилари БМТ минбарида эмас, балки суд залида бўлиши керак. Улар ўз қилмишлари ва тўкилган қонлар учун жавоб бериши шарт.

Туркия етакчиси бугунги халқаро тизим юзлашаётган инқирозга алоҳида урғу берди.

“Биз глобал тизим қонунийлик, вакиллик ва адолат нуқтайи назаридан берк кўчага кириб қолган даврни бошдан кечирмоқдамиз. Хусусан, мамлакатимиз марказида жойлашган минтақа том маънода инқирозлар бўронини бошдан кечирмоқда. Тарихда илк бор ъкучли ҳақлиъ тамойили халқаро муносабатларга бунчалик чуқур таъсир кўрсатмоқда”, деди Эрдўғон.

Туркия президенти Фаластин, жумладан Ғазо секторидаги вазият ҳақида тўхталиб, фаластинликларни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга қатъий эканини билдирди.

“Ўзини танланган деб ҳисоблайдиган ва ҳаммадан устун қўядиган босқинчи сионистик тафаккурнинг асл юзини фош қиламиз. Уларда на раҳм-шафқат, на виждон, на ахлоқ бор”, дея у Исроилни назарда тутиб таъкидлади.

Шунингдек, Эрдўғон геноцид учун жавобгарлар қонун олдида жавоб бериши шартлигини айтди.

“Агар геноцид содир этганлар адолат судига берилмаса, қонун ва тарих олдида жавоб бермаса, бундай ваҳшийликлар яна такрорланади”, деди у.

“Фаластин халқи ёлғиз эмас”

Шу билан бирга, Туркия раҳбари Анқара ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қилишда давом этишини ҳамда мазлумларнинг овози бўлиб қолишини айтди.

“Фаластин халқи ёлғиз эмас ва қўллаб-қувватлашдан маҳрум бўлмаган. Ғазодаги биродарларимиз ҳақ-ҳуқуқи ва адолат учун курашда ёлғиз эмас. Туркия ўзининг қатъий, ғурурли ва жасур позицияси билан нафақат мазлумларга умид бағишлади, балки бошқа мамлакатларни ҳам илҳомлантирди”, деди Эрдўғон.

У нутқини яна бир бор қуйидаги сўзлар билан якунлади:

“Уруш жиноятчиларнинг ўрни БМТ минбарида эмас, балки суд залидадир, улар содир этган жиноятлари ва тўкилган қонлар учун жавоб бериши шарт”.

Ню Ёркда ўтган БМТ Бош Ассамблеясида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ҳам сўзга чиқиб, Туркияни қоралаганди. Хусусан, у Эрдўғонни Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳини қўллаб-қувватлашда айблаб, уни “тиран” деб атаган. Бу айбловга Туркия президентлигининг коммуникациялар бўйича директори Бурҳанеттин Дуран кескин жавоб қайтарган.

“Исроил бош вазирининг БМТ минбаридан фойдаланиб, Туркия ва Эрдўғанга қарши асоссиз айбловлар қўйиши БМТнинг тинчлик, ҳуқуқ ва мулоқот идеалларига мос келмайди”, деганди Дуран.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.