Лайфстайл

«Унинг овози ва принсиплари тирик» - журналист Алишер Рўзиохунов хотирасига бағишланган филм намойиш этилди

14-сентабр куни Контент марказида журналист Алишер Рўзиохунов хотирасига бағишланган ҳужжатли филм намойиш этилди. Филмда унинг ҳаёти, журналистикадаги фаолияти ва касбга садоқати ҳамкасблари хотираларида тасвирланади. Журналист Юлдуз Олимованинг айтишича, лойиҳадан мақсад Алишер Рўзиохуновнинг ҳаёти ва фаолияти орқали журналист учун муҳим қадриятларни кўрсатиш.

«Унинг овози ва принсиплари тирик» — журналист Алишер Рўзиохунов хотирасига бағишланган филм намойиш қилинди

Алишер Рўзиохунов 2025-йил 26-феврал куни 32 ёшида хасталик сабаб вафот этган. У Kun.uz сайтида бир неча йил давомида ишлаган ва давлат ҳамда жамият ҳаётидаги долзарб мавзуларга оид юзлаб материаллар тайёрлаган. Журналист иқтисодий мавзуларни ёритиш, муаммоли масалаларни ўрганиш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган ишлари билан танилган.

Шунингдек, у давлат ташкилотлари ходимлари ва иқтисодий блок вакилларини бир стол атрофида жамлаган «Мунозара клуби» каби лойиҳаларни йўлга қўйган. 2021-йилда эса «Ижтимоий-ҳуқуқий медиа маркази» ННТ муҳаррири сифатида «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланган.

14-сентабр куни Контент яратиш марказида журналист Алишер Рўзиохунов хотирасига бағишланган ҳужжатли филм намойиш этилди. Филм унинг қисқа, аммо мазмунли умри, журналистик фаолияти, касбга муносабати ва ҳамкасблари хотиралари асосида тайёрланган.

Филм муаллифларидан бири, журналист Юлдуз Олимованинг айтишича, лойиҳанинг мақсади фақат Алишер Рўзиохуновни ёдга олиш эмас, балки унинг ҳаёти ва фаолияти орқали журналист учун муҳим қадриятларни кўрсатиш бўлган.

«Алишер учун журналистика шунчаки касб эмас эди. Унда билим ҳам, жасорат ҳам, изланиш ҳам, одамларга ёрдам беришга ошиқиш ҳам бор эди. Энг муҳими, у касби олдидаги масъулиятни ҳис қилиб яшади», - дейди Юлдуз Олимова.

Унинг таъкидлашича, филм Алишер Рўзиохунов ҳақидаги ишларнинг бошланиши сифатида кўрилмоқда. Келгусида миллий журналистикада ўз мактаби ва изини қолдирган, бугун орамизда бўлмаган бошқа журналистларнинг ҳаёти ва ижодини ҳам ҳужжатли филмлар орқали келажак авлодга етказиш мақсад қилинган.

«Журналистика фақат бугунни тарихга муҳрламаслиги керак. Журналистика ўз тарихини яратган инсонларни ҳам унутмаслиги керак», - дейди у.

Филм тақдимотида Алишер Рўзиохуновнинг яқин дўсти ва ҳамкасби Илёс Сафаров ҳам сўзга чиқди.

Унинг айтишича, филм устида бир неча ҳафта давомида ишланган. Лойиҳани амалга оширишда Контент яратиш маркази раҳбари Қобулжон Аҳмедов ва журналист Юлдуз Олимова катта ҳисса қўшган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.