Умумий овқатланиш корхоналари айланмаси 208,7 трлн сўмга етди
Ўзбекистонда умумий овқатланиш корхоналарининг товар айланмаси бир йилда қарийб 30 фоизга ўсди

Умумий овқатланиш корхоналари айланмаси 208,7 трлн сўмга чиқди
2026-йил 1-сентябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида 30 390 та тижорат корхонаси фаолият кўрсатган.
Шундан 148 таси йирик корхона, 30 242 таси эса кичик корхона ва микрофирмалардан иборат.
2026-йил январ–август ойларида умумий овқатланиш корхоналарининг товар айланмаси 208,7 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу даврига нисбатан реал ҳисобда 26,7 фоизга ўсган.

