Иқтисодиёт

“Улушни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланилган”. Давактив Пайнет оммавий эълон қилинмасдан хусусийлаштирилганига изоҳ берди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Пайнет хусусийлаштирилишида жамият иштирокчиларининг улушни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланилганини маълум қилди. Агентлик бундай хусусийлаштириш жараёнлари ҳақида келгусида жамоатчиликка ахборот бериб боришини билдирди.

“Улушни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланилган”. Давактив Пайнет оммавий эълон қилинмасдан хусусийлаштирилганига изоҳ берди

Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) Пайнет тўлов ташкилотининг оммавий эълон қилинмаган хусусийлаштирилиши юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда агентлик директори Соҳибжон Муродов 8-октабр куни ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда Газета мухбири.

Агентлик раҳбари Пайнет масъулияти чекланган жамият шаклида фаолият юритганини қайд этди. “Мас'улияти чекланган жамиятлар тўғрисида"ги қонунга кўра, жамият иштирокчиларидан бири ўзига тегишли улушни сотмоқчи бўлса, аввало уни бошқа иштирокчиларга ёки жамиятнинг ўзига сотиб олишни таклиф қилиши лозим. Муродовнинг айтишича, Пайнет хусусийлаштирилишида ҳам айнан шу ҳуқуқдан фойдаланилган.

Агентлик раҳбари бу амалиёт фақат Пайнет билан чекланмаслигини, устав капиталидаги улушни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи бошқа масъулияти чекланган жамиятларда ҳам қўлланишини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда сотувга чиқарилиши эълон қилинган айрим жамиятларда ҳам шундай тартиб мавжуд.

“Биз иш услубимизга ўзгартириш киритдик: бундай хусусийлаштириш усулларидан фойдаланганда ҳам энди кенг жамоатчиликка ахборотни ошкор қилиб борамиз”, — деди Муродов.

Пайнет хизмати 2005-йилда Ботир Арифжонов томонидан яратилган. Кейинчалик тадбиркор компанияни Халқ банки кўринишида давлатга (60 минг долларга, гарчи активи 10 миллион долларга баҳоланган бўлса-да) сотишга ва бошқарувдан воз кечишга мажбур бўлган.

2022-йил август ойида Давактив Узпайнетънинг 100 фоиз улушини сотувга қўйганди.

Кейинги бир ой ичида потенсиал харидорлардан еттита ариза келиб тушган, бироқ таклифларни қабул қилиш “қўшимча аниқлаштиришлар” важи билан кейинга қолдирилган.

2024-йил апрел ойида Пайнетъни бошқарувчи Узпайнетънинг таъсисчиси ўзгаргани маълум бўлди.

ДАБА балансидаги давлат улушининг 100 фоизи Нев Индустриал Течнологиес компаниясига ўтказилди. Давактив ўшанда жамоатчиликка хусусийлаштириш ҳақида хабар бермаган.

Нев Индустриал Течнологиес компанияси 2019-йил апрелида давлат рўйхатидан ўтган, устав капитали 273,56 миллиард сўмни ташкил этади. Бугунги кунда ягона эгаси Мустафо Абдураҳмонов бўлиб, у, шунингдек, Асиа Аллиансе Банкънинг асосий аксиядори ҳисобланадиган Асиа Аллиансе Гроупънинг 77,6% аксияларига эгалик қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.