Улар бошқа даврда ҳам яшаганми? Юлдузларнинг тарихдаги қиёфадошлари (фото)
Майкл Жексон, Киану Ривз, Николас Кейж ва Марк Сукербергнинг тарихий қиёфадошларига қараб, беихтиёр бир савол туғилади: бу шунчаки тасодифми?

Улар бошқа даврда ҳам яшаганми? Юлдузларнинг тарихдаги қиёфадошлари (фото)
Сайёрамизда ҳар биримизнинг қиёфадошимиз борлигига ишонасизми? Агар сизнинг “эгизагингиз” икки-уч юз, ҳатто минглаб йиллар аввал яшаган, буюк рассомнинг картинасида муҳрланган ёки қироллик мантиясини кийиб юрган бўлса-чи? Бугун тарихий шахсларга ўхшашлиги ҳар қандай тасодифлар назариясига сиғмайдиган юлдузлар ва машҳурлар бизни ҳайратга солади.
Поп-мусиқа қироли Майкл Жексоннинг поп-маданиятга кўрсатган улкан таъсири борасида баҳслашишга ҳожат йўқ. Аммо Чикаго музейида худди унга қараб ясалгандек кўринадиган бюстга дуч келиш ақл бовар қилмас ҳолат — унинг қиёфаси поп-қиролни ҳайратланарли даражада эслатади. Қолаверса, Майкл бутун умри давомида Қадимги Миср тарихи ва санъатига қизиққан.
“Қаттиққўл хоним” ва “Малика кундалиги” филмлари орқали яхши таниш Энн Ҳетеуей Шекспирнинг рафиқаси билан бир хил исм ва фамилияга эга. Бироқ тасодифлар шу билан тугамайди. Унинг турмуш ўртоғи, продюсер ва заргарлик буюмлари дизайнери Адам Шулман ташқи кўриниши билан Уилям Шекспирнинг машҳур портретларига қуйиб қўйгандек ўхшайди — кўзларининг бичими ва шакли, бурни, соқоли ҳамда юз ифодаси худди ўзгинаси. Ушбу ўхшашлик интернетда энг гўзал романтик конспирологик назариялардан бирининг пайдо бўлишига сабаб бўлган. Унга кўра, шоир ўз севгилисига қайта уйланиш ва унинг номини бутун дунёга машҳур қилиш учун қайта дунёга келган.
Бу қиёфа сизга таниш бўлмаслиги мумкин, бироқ унинг фамилияси ўзи ҳақида сўзлаб турибди. Энсо Феррари “Феррари”ни дунёдаги энг машҳур автомобил брендларидан бирига айлантирди. Афсуски, у 1988-йил 14-августда вафот этди. Орадан атиги икки ой ўтиб, 1988-йил 15-октябрда Месут Ўзил дунёга келди. У улғайиб, “Реал Мадрид” ҳамда “Арсенал” клубларида тўп сурди, сўнгра 2014-йилда Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Икки инсон. Битта йил. Бир ҳаёт якун топиб, бошқаси бошланди. Бироқ саналар бу воқеанинг интернет фойдаланувчилари эътиборини тортишига ягона сабаб эмас. Гап уларнинг ҳайратланарли даражада бир-бирига ўхшашлигидадир. Одамлар буни пайқаши биланоқ интернетда реинкарнация ҳақидаги тахминлар пайдо бўлди.
Киану Ривз абадий ёшлик сирини топгандек кўринади. Интернетда неча йиллардан бери унинг “боқийлиги” ҳақидаги миш-мишлар тинмайди — Пол Муне вафот этмаган, шунчаки тахаллусини ўзгартириб, саҳнани забт этишда давом этган, холос. ХИХ аср франсуз актёрининг портретига бир қаранг: худди ўша юз тузилиши, маъноли кўзлар, ҳаммага таниш соқол ва юракни ҳаприқтирадиган ўша чуқур ҳамда ўйчан нигоҳ.
Суратда мағрур ва ҳатто бироз ғазабнок нигоҳли киши тасвирланган. Бироқ бундан-да ҳайратланарлиси — ҳар иккисининг актёрлик ва тарихий тақдири мазмунан бир-бирига мос тушган. Динклейжнинг қаҳрамони Тирион ҳам худди Себастян каби қироллик саройи уни эрмак сифатида қарамай, шахс сифатида қабул қилиши ва ақл-заковатини ҳурмат қилиши учун бир умр курашган.
Диего Веласкес мўйқаламига мансуб Испания қироли Филипп ИВ портретига қараб, кўз ўнгимизда ХВИИ аср монархи эмас, балки тарихий либос кийиб олган Марк Сукерберг тургандек туюлади. Худди ўшандай чўзинчоқ юз, ўзига хос кенг пешона, бурун бичими, ияк тузилиши ва ҳатто хотиржам, бироз лоқайд нигоҳ.
Интернет фойдаланувчилари бу ўхшашликни аллақачон вақтлараро саёҳат исботи деб атаб, Испания олтин даврининг қудратли ҳукмдори шоҳона либосини оддий кулранг футболкага алмаштириб, рақамли даврни забт этишга отланган, дея ҳазиллашишади.
2011-йилда антиқа буюмлар сотувчиси Жек Морд 1870-йилги қадимий фотосуратни бир миллион долларга кимошди савдосига қўйганида, интернет олами остин-устун бўлиб кетди: суратдан Николас Кейж қараб турарди.
Ўхшашлик шу қадар аниқ ва шов-шув шу қадар кучли бўлдики, актёрнинг ўзи Девид Леттерманнинг кечки шоусига келиб, томошабинлар олдида ўзини оқлашга — барчани кўзгуда ўз аксини кўра олишига ва фотосуратларда ҳам кўринишига ишонтиришга мажбур бўлди.

