Дунё

Украинага хайрия қилганлар маълумотлари ҳакерлар қўлига тушди

Номаълум ҳакерлар Россия мустақил ОАВ ташкил этган икки хайрия лойиҳасига киберҳужум уюштириб, хайрия қилган айрим фойдаланувчиларнинг электрон почта манзилларини ўғирлади. Лойиҳалардан бири урушдан жабрланган украиналикларга, иккинчиси эса Россиядаги сиёсий маҳбусларга ёрдам тўплайди.

Украинага хайрия қилганларнинг шахсий маълумотлари ҳакерлар қўлига тушди. Россиянинг мустақил оммавий ахборот воситалари томонидан ташкил этилган «Давайте» ва «Тй не один» хайрия лойиҳалари киберҳужумга учради. Бу ҳақда ҳар икки лойиҳа жамоаси 1-сентабр куни хабар берди.

«Давайте» лойиҳаси урушдан жабрланган украиналиклар учун хайрия маблағлари йиғади, «Тй не один» марафони эса Россиядаги сиёсий маҳбусларга ёрдам беришга қаратилган.

Лойиҳалар маълумотига кўра, кибержиноятчилар 11-август куни онлайн-ауксионлар ўтказишда ишлатиладиган ВооСоммерсе хизмати ва Стрипе тўлов тизими интеграцияси орқали уларнинг аккаунтларига киришга муваффақ бўлган.

Ҳужум натижасида баъзи хайрия қилган шахсларнинг электрон почта манзиллари ўғирланган. Айрим ҳолатларда банк картасининг охирги тўртта рақами ва картани чиқарган банк номи ҳам ҳакерлар қўлига тушган. Шундан сўнг маълумотларга рухсациз кириш имконияти тўсиб қўйилган.

Лойиҳа жамоалари тўлиқ тўлов маълумотлари кибержиноятчилар қўлига тушмаганини таъкидламоқда. Шунингдек, Стрипе тизимида фойдаланувчилар ҳисоблари билан боғлиқ фирибгарлик операциялари қайд этилмаган.

Ҳозирча ҳужумни ким амалга оширгани аниқ эмас. Лойиҳалар жамоалари киберҳужум ортида Россия куч тузилмалари туриши мумкинлигини истисно қилмаяпти, аммо бу тахминга далиллар келтирилмаган.

«Давайте» - «Служба поддержки», «Медуза» ва «Дожд» томонидан ташкил этилган қўшма хайрия лойиҳаси. Россияда мазкур ташкилотлар «номақбул ташкилотлар» деб эълон қилинган. Лойиҳа маълумотига кўра, шу вақтга қадар 292 минг нафар украиналикка ёрдам кўрсатилган.

«Тй не один» хайрия марафонини ҳам шу ташкилотлар, шунингдек, «Медиазона» ва Алексей Навалний асос солган Коррупсияга қарши кураш фонди билан боғлиқ тузилмалар ташкил этган. Лойиҳа ҳисоботига кўра, 2024-йилда марафон Россиядаги сиёсий маҳбусларга ёрдам кўрсатиш учун 45 миллион рублдан зиёд – тахминан 448 минг евро маблағ тўплаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.