Сиёсат

Украинада “Қизалоқ ва Маймоқ” мултфилми тақиқланди

Украинада “Қизалоқ ва Маймоқ” мултфилми тақиқланди. Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг “Қизалоқ ва Маймоқ” мултфилмини яратганларга нисбатан санксиялар киритди. Бу ҳақда тегишли фармон 20-август куни Украина давлат раҳбарининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.

Чекловлар мултфилмни яратган “Анимаккорд” студиясига ва беш нафар россиялик шахсга, жумладан, студия асосчиси, бош директори, ссенарий муаллифи, ҳаммуаллифи ҳамда мултфилм ҳуқуқлари эгасига нисбатан қўлланилди.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг баёнотига кўра, “Қизалоқ ва Маймоқ” болалар контенти ниқоби остида Россияпараст ғояларни тарқатади ва шу сабабли Украина миллий хавфсизлигига хавф туғдиради.

**“Қизалоқ ва Маймоқ” мултфилмига бошқа мамлакатларда ҳам эътирозлар бўлган**

Июл ойида бир гуруҳ Британия сиёсатчилари маданият вазирига очиқ хат йўллаб, мултфилмни стриминг хизматларидан олиб ташлашни талаб қилган ва уни тарғибот деб атаган.

Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна эса июн ойида “Қизалоқ ва Маймоқ” мултфилми “Кремл юмшоқ кучининг бир қисми” эканлигини таъкидлаган. У “кўнгилочар болалар контентига кремлпараст ва милитаристик ғоялар сингдирилиши ҳамда бир вақтнинг ўзида Россия агрессияси ва империалистик амбициялари меъёрий ҳолатдек кўрсатилиши”ни айтган. Бундан ташқари, “Қизалоқ ва Маймоқ” мултфилми Эрон, АҚШ ва Канадада ҳам тақиққа учраган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.