Украина янги таклифлар берди, Уиткофф уларни Россияга олиб бормоқда
АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф 20-октабрда Ослода Володимир Зеленский ва Европа вакиллари билан музокара ўтказди. Энди у 21-октабрда Россияга бориб, Владимир Путин билан учрашиши кутилмоқда. Америка томони Украина илгари сурган янги таклифларни Москва билан муҳокама қилмоқчи.

Украина янги таклифларни илгари сурди, Уиткофф эса уларни Россияга олиб кетмоқда
ДВ хабарига кўра, сафар режасини ТАСС манбаси, Норвегия бош вазири Ёнас Гар Стёре ва Финландия президенти Александер Стубб тасдиқлаган. Ахиос ва Тҳе Нев Ёрк Тимес ҳам бу ташриф ҳақида ёзган.
Стёре ва Стубб учрашув Санкт-Петербургда бўлишини айтган. ТАСС суҳбатдоши эса Уиткоффнинг Россияга боришини тасдиқлаб, унинг қайси шаҳарга келишини аниқламаган.
Ослодаги музокараларда Зеленский, Уиткофф, Стёре ва Стубб қатнашган. Ахиос маълумотига кўра, Германия, Буюк Британия, Франсия, Полша ва НАТО вакиллари ҳам иштирок этган. АҚШнинг иккинчи музокарачиси, Трампнинг куёви Жаред Кушнер гриппга чалингани сабабли, ОАВ хабарларига кўра, суҳбатга масофадан уланган.
Учрашувда Украина учун хавфсизлик кафолатлари, ҳудудий масалалар, санксиялар ва урушдан кейин Европада хавфсизликни таъминлаш тизими муҳокама қилинган.
Финляндия президенти музокаралар якунида ҳам келишувнинг умумий шартлари, ҳам қисқа муддатли мақсадлар бўйича «реал силжиш»га эришилганини айтган. Унинг сўзларига кўра, муҳокама қилинган ғоялар 21-октабрда Санкт-Петербургда тақдим этилади.
Реутерс билан исми ошкор қилинмаслиги шарти билан гаплашган америкалик расмий Украина Ослода янги ғоя ва таклифларни илгари сурганини билдирган. У Путин билан музокаралардан мақсад Украина ва Европа билан эришилган силжишни давом эттириш ҳамда таклифларни Россия томони билан муҳокама қилиш эканини айтган.
Зеленский матбуот анжуманида Путин, Трамп ва Хитой раҳбари Си Жинпин ўртасида Украина уруши бўйича эҳтимолий учрашув ҳақидаги хабарларга ҳам муносабат билдирган. Бундай учрашувни ноябрда ўтказиш таклифи ҳақида аввалроқ Тҳе Валл Стреет Жоурнал ёзган эди.
«Агар гап Украина ва бизнинг келажагимиз ҳақида кеца, бу фақат биз ҳам музокаралар столи атрофида бўлганимиздагина қабул қилиниши мумкин», - деган Украина президенти.
У аввалроқ Сорриере делла Сера газетасига берган интервюсида ҳам «кейинги кутилмаган ҳолатларнинг олдини олиш» учун эҳтимолий учрашув тафсилотларини билишни исташини айтган.

