Дунё

Украина Вилдберриес омборларига ҳужумларни давом эттирмоқда

Маркетплейснинг Рязан областидаги логистик маркази навбатдаги нишон бўлди; Россия ҳукумати Вилдберриес ва унинг сотувчиларини ВТБ банки орқали қўлламоқчи.

Украина Вилдберриес омборларига ҳужумларни давом эттирмоқда. 29-июл куни тонгда Украина дронлари Вилдберриесънинг Рязандаги омборига ҳужум қилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратлар ва видеоларда ҳудудда кучли ёнғин содир бўлгани ва бинонинг бир қисми қулаб тушгани акс этган. Вилдберриес компанияси Рязандаги омборнинг "вақтинча буюртмаларни қабул қилмаслиги" ва ходимлар эвакуация қилинганини маълум қилди.

Украина 18-июлдан бери Вилдберриесънинг логистика марказлари ва омборларига ҳужум қилиб келмоқда. Шу вақт ичида Россиянинг турли ҳудудлари ва аннексия қилинган Қримда жами 10 та омбор дрон ҳужумига учради.

Россия ҳукумати Украинанинг компания омборларига уюштирган бир қатор ҳужумларидан сўнг Вилдберриес маркетплейси ва унга алоқадор тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш имкониятларини ўрганмоқда. Реутерс агентлигининг хабар беришича, бу жараёнда ВТБ банки асосий рол ўйнаши мумкин.

Агентлик манбасининг таъкидлашича, Вилдберриес қийин вазиятга тушиб қолган ва барқарор фаолиятини сақлаб қолиш учун давлат банкларидан ёрдам сўрашга мажбур бўлади. Компанияга яқин ва музокаралар жараёни билан таниш бўлган манбанинг айтишича, Вилдберриес асосчиси Татяна Ким ҳукумат билан эҳтимолий ёрдам чораларини муҳокама қилмоқда. Улар орасида компенсация тўловлари фонида компанияга бўлган босимни камайтириши мумкин бўлган солиқ имтиёзлари ҳам бор.

Қўллаб-қувватлаш маркетплейснинг ўзига ёки унинг сотувчиларига кредитлар шаклида, шунингдек, солиқ имтиёзлари ёки субсидиялар шаклида тақдим этилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Кремл Вилдберриес билан боғлиқ вазият ҳукумат назорати остида эканини маълум қилган, аммо ҳозирча қўллаб-қувватлаш тўғрисида ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган.

ВТБ банки раиси ўринбосари Дмитрий Пянов агар бундай сўров тушадиган бўлса, Вилдберриесъни кредит билан қўллаб-қувватлашни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.