Дунё

Украина Қора денгизда Россиянинг контейнер ташувчи кемасини чўктирди

Украина Қора денгизда Россияга тегишли контейнер ташувчи кемани чўктириб юборди. Бу ҳақда Россиянинг “Росатом” давлат атом корпорацияси раҳбари Алексей Лихачёв маълум қилди, деб хабар беради “Медуза”.

Лихачёвнинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларининг денгиз дронлари 1-августга ўтар кечаси Новороссийскдан тахминан 240 километр узоқликдаги халқаро сувларда Россиянинг “Янина” номли контейнер ташувчи кемасига ҳужум қилган. Ҳужум натижасида кема чўкиб кетган, бироқ бортдаги 17 нафар экипаж аъзоси қутқариб қолинган.

“Бу халқаро сувларда ҳаракатланаётган ва фуқаролик юкларини ташиётган оддий контейнер ташувчи кема эди”, — деди Лихачёв.

Кейинчалик Украина президенти Владимир Зеленский ҳам ҳужум амалга оширилганини тасдиқлади. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “Янина”ни “Россиянинг санксиялар остидаги контейнер ташувчи кемаси” деб атади. Бироқ “Агенцтво” нашрининг қайд этишича, кеманинг ўзи халқаро санксиялар рўйхатига киритилмаган. Шу билан бирга, унга эгалик қилувчи Фессо компанияси Европа Иттифоқи ва Буюк Британия санксиялари остида ҳисобланади.

Сўнгги ҳафталарда Украина Қора денгизда Россиянинг танкер ва савдо кемаларига ҳужумларни кучайтирди. Киев бундай кемаларни қонуний ҳарбий нишон деб ҳисоблашини билдирган. Украина томонига кўра, улар Россиянинг ҳарбий логистикасини таъминлаш ҳамда нефтни халқаро санксияларни четлаб ўтган ҳолда ташишда фойдаланилади.

Аввалроқ Украина ҳарбийлари Каспий денгизида Россия ва Эрон ўртасида ҳарбий юкларни ташиш учун фойдаланилган кемаларга зарба берган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.