Сиёсат

Украина Москва аеропортларига дронлар билан ҳужум қилишни режалаштирган — ОАВ

Украина Москва аеропортларига дрон ҳужумларини амалга оширишни режалаштирган, аммо бу режа кейинчалик тўхтатилган. Бу ҳақда Тҳе Атлантис нашри манбаларга таяниб хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, йил бошида Украина президенти Владимир Зеленскийга Москва аеропортларига минглаб дронлар билан зарба бериш таклиф қилинган. Режа Москва ва унинг атрофидаги аеропортларга кунига 1000 тагача дрон учиришни назарда тутган. Ушбу дронлар сунъий интеллект тизими билан жиҳозланган бўлиб, оператор иштирокисиз нишонларни топиши ва уриши режалаштирилган эди.

Режа билан таниш бўлган амалдорлардан бирининг сўзларига кўра, ғоя Москва ҳаво ҳудудини фуқаро рейслари учун узоқ муддатга ёпишдан иборат бўлган.

Манбаларга кўра, Зеленскийга қишда бу режа тақдим этилганда, у жиддий хавотир билдирган. Президент дронлар Москвадаги фуқаро самолётига урилиши, айниқса, йўловчилар, аеропорт ходимлари ёки экипаж аъзолари ҳалок бўлиши ёки жароҳат олишидан қўрққан.

Шунга қарамай, Зеленский баҳорда ва ёзнинг бошида бир неча ой давомида ушбу зарбаларга тайёргарлик кўришга рухсат берган. Бу орқали Россияга босим ўтказиб, уни тинчлик музокараларига қайтариш кўзланган.

Баҳор ўрталарига келиб, махфий операция анча олдинга силжиган ва унга "М&Мъс" номи берилган. Бироқ, июл ойида Зеленский "операциянинг бош ташкилотчиси" бўлган мудофаа вазири Михаил Федоровни ишдан бўшатганидан сўнг, операцияни режалаштириш тўхтатилган.

Тҳе Атлантис манбаларига таяниб, Федоров 2026-йил давомида режа устида ишлаган ва сунъий интеллектга асосланган тизимларни ишлаб чиқиш учун украиналик дастурчилар жамоасини тўплаган. Бундан ташқари, у автоном дронларни оммавий ишлаб чиқариш учун Европадаги Украина ҳамкорларидан молиялаштиришни таъминлаган.

Манбалардан бири Украинанинг янги мудофаа вазири Евгений Хмара режани давом эттиришига умид билдирди. "Уриниб кўрамиз. Техник жиҳатдан буни амалга ошириш мумкин. Бу лойиҳани янги жамоа билан қайта бошлаш мумкин, тахминан уч ой вақт олади", деди манба.

Шу билан бирга, Украина президенти офиси расмийси ўз муносабатида бундай режа мавжудлигини рад этди. Исми ошкор этилмаган расмий: "Бу бутунлай сафсата", дея таъкидлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.