Сиёсат

Украина иттифоқчилари Россияга босимни оширишга келишиб олди

«Кўнгиллилар коалицияси»га аъзо давлатлар Украинага ҳарбий ёрдамни ошириш, мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш ва энергетика соҳасини қишга тайёрлашда кўмаклашишга келишиб олди. Шунингдек, Россияга қарши санксияларни кучайтириш, унинг «соя флоти»га қарши курашиш ва Москвага санксияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётганларга босимни ошириш режалаштирилмоқда.

Украинанинг ҳамкор давлатлари Россияга нисбатан босимни кучайтиришга келишиб олдилар.

24-август куни Киевда "Кўнгиллилар коалицияси" етакчиларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу учрашув Украина мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этилди.

Айрим давлат раҳбарлари Киевга шахсан ташриф буюрган бўлса, бошқалари музокараларда видеоконференсия орқали иштирок этдилар.

Йиғилиш якунида коалиция аъзолари Россиянинг ҳарбий агрессиясига қарши курашаётган Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича кейинги қадамларни келишиб олдилар.

Қўшма баёнотда иштирокчилар Россиянинг Украина шаҳарлари, муҳим инфратузилма обьектлари ва тинч аҳолига қарши "тизимли ва тобора кучайиб бораётган зарбаларини" кескин қораладилар.

Шунингдек, Украина маданий обьектларига, жумладан Киев-Печерск лаврасига берилган зарбалар алоҳида таъкидланди.

Ҳужжатда Украина БМТ Низомининг 51-моддаси ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ Россия агрессиясидан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга экани яна бир бор қайд этилди.

Коалиция аъзолари Россия томонидан билдирилаётган таҳдидлар уларни Украинани қўллаб-қувватлашдан воз кечишга мажбур қила олмаслигини ҳам таъкидладилар.

Киев иттифоқчилари Украинага ҳарбий ёрдам ҳажмини ошириш ниятини билдирдилар. Асосий эътибор мамлакатнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлашга қаратилади.

Шунингдек, Украина мудофаа саноати билан ҳамкорликни кенгайтириш ва ҳарбий технологиялар алмашинувини кучайтириш режалаштирилган. Бу ишлар, жумладан, ракетага қарши мудофаа коалицияси орқали амалга оширилади.

Иттифоқчилар Россия ҳарбий-саноат мажмуасига қарши санксияларни ҳам кучайтирмоқчи. Москвага мавжуд чекловларни четлаб ўтишда ёрдам бераётган компаниялар, ташкилотлар ва бошқа субьектларга нисбатан ҳам қўшимча чоралар кўрилиши режалаштирилган.

Учрашувда Украина энергетика тизимини яқинлашаётган қиш мавсумига тайёрлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Қўшма баёнотда Украина энергетика соҳасига зудлик билан ёрдам кўрсатиш зарурлиги таъкидланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.