УФС. Ислом Махачев Ян Геррини мағлуб этиб, ўз камарини муносиб ҳимоя қилди

УФС. Ислом Махачев Ян Геррини мағлуб этиб, чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди
АҚШнинг Филаделфия шаҳрида жойлашган “Хфинитй Мобиле” аренасида ўтказилган УФС 330 аралаш яккакурашлар турнирининг асосий жанги ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони, россиялик Ислом Махачев ва ирландиялик Ян Герри ўртасида бўлиб ўтди.
Чемпионлик камари учун кечган ушбу баҳс тўлиқ беш раунд давом этди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Ислом Махачевни ғолиб деб топишди.
Бу ғалаба билан россиялик жангчининг ММАъдаги умумий ғалабалари сони 29 тага етди (унинг ҳисобида битта мағлубият бор). Эслатиб ўтамиз, Ислом ўзининг аввалги жангини Ню-Ёркдаги УФС 322 турнирида австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши ўтказиб, унда ҳам ғалаба қозонган эди. Ян Герри эса фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди (17 та ғалаба).
Шунингдек, Махачев УФСъдаги кетма-кет ғалабалари сонини 17 тага етказиб, афсонавий бразилиялик жангчи Андерсон Силвани ортда қолдирди ва промоушен тарихидаги мутлақ рекордчига айланди.

