“УФС ҳозирда АПЛ, НБА ва Чемпионлар Лигаси билан бир даражада” — Ҳабиб Нурмагомедов

“УФС ҳозирда АПЛ, НБА ва Чемпионлар Лигаси билан бир даражада” — Ҳабиб Нурмагомедов
УФСънинг собиқ енгил вазн тоифаси чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов промоушенинг ҳозирги ривожланиш даражаси ҳақида ўз фикрларини билдирди ва ташкилотни дунёнинг энг нуфузли спорт лигалари қаторига қўшди.
Нурмагомедовнинг сўзларига кўра, УФС яқинда Парамоунт билан етти йил давомида йилига 1,1 миллиард доллар миқдорида медиа ҳуқуқлари бўйича шартнома имзолаган. Бу эса промоушенинг молиявий барқарорлигини янада кучайтирди.
“Аввал УФС учун янги бозорларга кириш жуда муҳим эди. Ҳозир эса вазият бутунлай ўзгарди — энди мамлакатлар ўзлари УФС мусобақаларини ўтказишга интилмоқда. Бу бренд глобал миқёсда жуда катта қийматга эга бўлди”, деди Нурмагомедов Смол Талк ЁуТубе каналига берган интервюсида.
Собиқ чемпионнинг фикрича, узоқ муддатли телевизион шартнома УФСъга турнирларнинг тижорий натижасидан қатъи назар, барқарор даромад келтиради.
“Йилига 1,1 миллиард доллар — бу жуда катта маблағ. Турнир муваффақиятли ўтдими ёки йўқми, УФС ҳар ҳолда ўз даромадини олади. Телевизион шартнома спорт ташкилоти учун энг муҳим омиллардан биридир”, дея қўшимча қилди у.
Ҳабиб Нурмагомедовнинг баҳолашича, ҳозирги кунда УФС ўз нуфузи ва бренд қиймати бўйича Англия Премьер Лигаси (АПЛ), НБА, НҲЛ ва УЕФА Чемпионлар Лигаси билан бир қаторда туради. Унинг фикрича, Формула-1 ҳам худди шундай даражадаги глобал спорт лойиҳаларидан бири ҳисобланади.

