Спорт

УЕФА ва ФИФА ўртасидаги можаро қачон тугайди?

УЕФА ва ФИФА ўртасидаги келишмовчиликка қачон нуқта қўйилади?

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) ФИФА мусобақаларида иштирок этмаслик бўйича эълон қилган бойкотни бекор қилиш арафасида турибди. Бу ҳолатга ФИФА раҳбариятининг Жаҳон чемпионати улушларини сотишга қарши расмий ва кафолатланган ваъда бергани сабаб бўлган. Бу ҳақда Тҳе Гуардиан нашри хабар берди.

Манбанинг маълумотига кўра, ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг мунозарали тижорат лойиҳаси қайта такрорланмаслиги ҳақида берган кафолатидан сўнг, Европа терма жамоаларига яқинлашиб келаётган аёллар ўртасидаги У-20 Жаҳон чемпионати ҳамда келгуси турнирларда қатнашиш учун рухсат берилади.

Инфантинонинг ФИФА Форвард Энтерприсе деб номланган лойиҳаси ошкор бўлгач, ушбу келишмовчилик юзага келган эди. Ушбу режа қайтариб олинган бўлса-да, УЕФА узоқ вақт давомида “ўйин имиджига путур етказувчи бундай уринишлар бошқа такрорланмайди” деган кафолат берилмагунича ўз позициясидан қайтмади. Бироқ сўнгги ҳафталарда ўтказилган ёпиқ музокаралардан сўнг УЕФА ўзи талаб қилган расмий кафолатларга эга бўлди.

Бойкотнинг бекор қилиниши 5-сентябр куни Полшада старт оладиган У-20 аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Англия, Франсия, Испания, Португалия, Италия ва мезбон Полша терма жамоаларининг муаммосиз қатнашишини таъминлайди.

Ушбу масалага 27-август куни Франсиянинг Монако шаҳрида расман якун ясалади. УЕФА Ижроия қўмитаси ва 55 та аъзо федерация раҳбарлари йиғилишида ФИФА билан муносабатлар ҳам муҳокама қилинади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.