Дунё

«Учувчилар креслоси бўш эди». Флйдубаи йўловчиси самолётни қандай қутқариб қолганини айтиб берди

30-сентабр куни Дубайдан Тел-Авивга парвоз қилган самолёт йўловчиси экипаж командирини пичоқлаган ва самолётни қулатишга ҳаракат қилган иккинчи учувчини қандай зарарсизлантиргани ҳақида ҳикоя қилди. Бортда бўлган бошқа одамлар ҳам «ўлимга тайёргарлик кўрилган бу даҳшатли сониялар»ни қандай ўтказишганини тасвирлаб беришган.

«Учувчилар креслоси бўш эди». Флйдубаи йўловчиси самолётни қандай қутқариб қолганини сўзлаб берди

Флйдубаи авиакомпаниясининг ФЗ1073 рейси йўловчиси Янив Хаюн захира борти билан Тел-Авивга етиб боргач, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашди. У шу пайтда ҳамон қонга беланган футболкасида эди.

Исроил ҳукумати бу воқеани «террорчилик ҳужумини амалга оширишга уриниш» деб баҳоламоқда. Ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда, гумонланувчининг мотивлари ҳақида ҳозирча расмий баёнот берилмаган.

Флйдубаи эса текширувлар якунига қадар Тел-Авивга парвозларни тўхтатди.

Хаюннинг айтишича, у иккинчи учувчини зарарсизлантиргач, самолёт ичидаги вазият барқарорлашган. Бортга йўловчи сифатида чиққан яна икки учувчи эса самолётни Саудия Арабистонининг Тобук шаҳридаги аеропортга фавқулодда қўндирган.

Касби сантехник бўлган Хаюн бош вазир билан суҳбатда самолёт бирдан баландликни йўқота бошлаганини ва икки дақиқадан камроқ вақт ичида 5,2 минг метрга тушиб кетганида нимадир нотўғри кетганидан шубҳаланганини айтди.

«Кимдир қичқира бошлади, свет ўчди», – дейди Янив Хаюн Исроил бош вазири эълон қилган видеоёзувда.

Шундан сўнг у бошқа йўловчилар билан бирга учувчилар кабинаси эшигини очишга уринган, бироқ бу осон бўлмаган.

«Пичоқдан жароҳатланган учувчи эшикка ёпишиб турганди, шунинг учун биз уни очишга қийналдик», – дейди Хаюн.

Аммо унинг сўзларига кўра, яраланган учувчи ҳушини йўқотишдан олдин эшикни очишга улгурган.

«Мен ичкарига кирганимда ҳужум қилган учувчи бошқарув панели ёнида, икки кресло ўртасида турганини кўрдим… учувчилар креслоларида ҳеч ким йўқ эди. Бири полда ётар, бошқаси бошқарув панели устида эди. Ортимдан кабинага яна бир йигит кирди. Мен ҳужум қилган учувчига ташланиб, бўғиш усулини қўлладим ва ташқарига олиб чиқдим», – деган Хаюн.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.