Учтепада 574 млн сўмлик фирибгарлик фош этилди
Тошкентнинг Учтепа туманида ўзларини кўп қаватли уй бошқарув органи раҳбари сифатида кўрсатиб, хонадон эгаларининг 574,6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда гумонланаётган икки шахс аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Учтепада 574 миллион сўмлик фирибгарлик ҳолати аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида фуқаролар А.Б. ва М.Б. "Ватанпарвар" МФЙ ҳудудидаги 29-сонли уйнинг бошқарув органи раҳбари сифатида ўзларини таништириб келганликлари маълум бўлди.
Улар ушбу уйда яшовчи фуқароларнинг ишончига кириб, жами 574,6 миллион сўм маблағни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

