Дунё

“У дарҳол ўлмади”. Қаззофий умрининг сўнгги онлари қандай ўтганди?

Бундан 15 йил аввал Сирт шаҳрида полковник Муаммар Қаззофий даврига нуқта қўйилганди. Ливияда ҳукмронлиги чегара билмаган бу инсон умрининг сўнгги дақиқаларида ғазабга тўлган халқдан қочиб, сув қувури ичида яширинишга мажбур бўлганди.

“У дарҳол ўлмади”. Қаззофий умрининг сўнгги онлари қандай ўтганди?

2011-йил 15-февралда Ливия пойтахти Триполида Қаззофий режимига қарши бошланган намойишлар фуқаролар урушига айланиб кетди. Қаззофий исёнчилар эгаллаб олган шаҳарларни бомбардимон қилишга буйруқ берди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига мувофиқ, Ғарб коалицияси кучлари полковник режимига қарши ҳарбий операция бошлашга қарор қилди.

2011-йил 22-августда қўзғолончилар НАТО кўмагида Триполини эгаллади. Қаззофий пойтахтдан қочишга мажбур бўлди.

«Шаҳидларимиз уни [Қаззофийни] қўлга олишиб…, касалхонага олиб кетишаётганди. У оёғидан яраланганди ва уни Сиртдан Мисуратага олиб кетишаётганди. Ўша ҳудудда жадал отишмалар содир бўлаётганди. Натижада унинг бошига ўқ тегди ва у ҳалок бўлди… Бу қасддан қилинмаганди», - деб таъкидлаган Ливия Миллий ўтиш кенгаши аъзоси Муҳаммад Саеҳ Қаззофий ўлимининг эртасига.

Сирт — Ливия шимолидаги Қаззофий туғилган шаҳар. 2011-йил октабрида у охирги тарафдорлари билан бирга қўзғолончилардан қочиб, шу ерга келганди. Бир вақтлар ўз мамлакатида чексиз ҳокимиятга эга бўлган инсон ёнида унга энг садоқатли кишиларгина қолганди.

«Биз ҳаммаси тугаганини тушунардик. Қаззофий “Мени Халқаро жиноий суд қидирмоқда. Мени ҳеч қайси мамлакат қабул қилмайди. Ливияликлар қўлидан ўлганим яхши”, деди», - деб эслаган охирги дақиқаларгача Қаззофийнинг ёнида бўлган шахсий қўриқчилар раҳбари Мансур Дау.

«[Қаззофий] бизга ким қўрқаётган бўлса кетиши мумкинлигини, аммо ўзига нисбатан Халқаро жиноий суд ордери борлигини айтди. У қўшни мамлакатларга қочиб бориб, уларни ноқулай аҳволга солишни истамаслигини билдирди», - деб аниқлик киритган Қаззофий хавфсизлик хизматининг яна бир ходими Мансур Иддҳоу.

НАТО авиацияси қўзғолончилар кўмагида Сиртни ер юзидан деярли супуриб ташлаганди. Шаҳарда бутун бинолар қолмаганди. Қаззофий бошпанасини тўхтовсиз ўзгартириб турар, ейишга нима топса, ўша билан кун кечирарди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.