У-20 Осиё Кубоги саралаш босқичи: Ўзбекистон Бангладешни мағлуб этди

У-20 Осиё Кубоги саралаш босқичида Ўзбекистон Бангладеш устидан ғалаба қозонди
2027-йилда Хитойда бўлиб ўтадиган ёшлар (У-20) ўртасидаги Осиё Кубоги учун саралаш ўйинлари бошланди. Ўзбекистон У-20 терма жамоаси иштирок этаётган "Б" гуруҳи ўйинларига Миллий футбол маркази мезбонлик қилмоқда. Жамолиддин Раҳматуллаев бощилигидаги жамоа биринчи турда Бангладешни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйин давомида Қувонишбек Сайдалиев 20-дақиқада, Қувончбек Абраев эса 47-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди.
Ўзбекистон навбатдаги ўйинларини 3-сентябрда Ҳиндистон ва 6-сентябрда Сурия ёшларига қарши ўтказади.
Маълумотларга кўра, ушбу саралаш турнири 2027-йилнинг 24-мартидан 10-апрелига қадар Хитойда бўлиб ўтади. Саралаш босқичининг гуруҳ ғолиблари ва энг яхши 7 та иккинчи ўрин эгалари асосий мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Турнирда жами 16 та жамоа иштирок этади. Кучли тўртликка кирган жамоалар, мезбон Ўзбекистон билан бирга, Осиё футбол конфедерацияси вакиллари сифатида Озарбайжон ва Ўзбекистонда ўтказиладиган 2027-йилги ФИФА У-20 Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Ўзбекистон эса мусобақага ҳаммезбон сифатида кичик мундиалга автоматик тарзда йўлланма олган.

