Тухум тарқатишдан етти йиллик колониягача: PGMнинг бир иштирокчиси тарихи
Сирдарёлик Ихлосбек Р. 10 та тухум, бир литр ёғ ва бир килограмм гуруч тарқатишдан бошлаб, оқибатда етти йилга озодликдан маҳрум этилди ҳамда 600 миллион сўмлик зарарни қоплаш мажбурияти билан якун топди. Бу қандай содир бўлди? Мақолада Kun.uz бир неча бор огоҳлантирган PGM молиявий пирамидаси одамларни қандай қилиб чучувга туширгани унинг ўз сўзларидан ҳикоя қилинади.

Тухум тарқатишдан етти йиллик колониягача: ПГМ иштирокчиларидан бирининг тарихи
2024-йилнинг ёзида мен институтни тугатдим. Иш топишга ҳаракат қилдим, кўп жойларга ҳужжат топширдим, лекин натижа бўлмади. Шундан сўнг Инстаграмъдаги эълонларни кузатиб, мос вакансия қидиришни бошладим.
Кунларнинг бирида мен онлайн иш таклиф қилинган рекламани кўриб қолдим. Унда интернет орқали ишлаб, яхши даромад топиш мумкинлиги айтилганди. Эълон остидаги тугмани босиб, телефон рақамимни қолдирдим. Тез орада мен билан Телеграм орқали боғланишди.
Бир қарашда иш жуда оддий туюлди: видео томоша қилиш ва пул эвазига турли топшириқларни бажариш. Бу мени қизиқтириб қўйди. Шунинг учун мен компания ҳақида батафсилроқ суриштира бошладим: унинг номи — ПГМ, Пионеер Глобал Медиа.
«Бизнинг асосий фаолиятимиз — маҳсулотларни интернетда реклама қилиш. Бизда махсус илова бор. Сиз у ерда видеоларни кўрасиз ва кунлик топшириқларни бажарасиз. Бунинг учун даромад оласиз. Компания рекламадан тушган фойдани ходимлар ўртасида тақсимлайди. Бош ффисимиз Лондонда жойлашган», — дейишди менга.
Таклиф менга ёқди. 2025-йилнинг апрел ойида мен ПГМ платформасида рўйхатдан ўтдим ва ундан фойдалана бошладим.
Ишончли кўринганди
Бошида пул тикиш талаб этилмади. Ҳар куни 4 тадан, икки кунда 8 та топшириқни бажардим. Платформадаги ҳисобимга 16 минг сўм тушди. Текшириб кўриш учун пулни банк картамга ўтказдим. Улар етиб келди. Сумма кичик эди, лекин мен таклиф қилинган онлайн иш ҳақиқатан ҳам ҳақ тўлашига ишонч ҳосил қилдим.
Кейин менга кўпроқ пул топиш учун платформадаги даражалардан бирини сотиб олиш кераклигини айтишди. Даража қанчалик юқори бўлса, топшириқлар шунчалик кўп ва улар учун тўлов ҳам шунчалик юқори бўларди.
Мен бошланғич даража — Ф1 учун тўлов қилдим. Ушбу даражанинг депозит мажбурияти 141 минг сўмни ташкил этарди. Унда кунига 4 та топшириқ бериларди, ҳар бири учун 2 минг сўмдан тўланарди. Иш кунлари 6 кун эди. Шундай қилиб, ушбу даражада кунига 8 минг сўм ва ойига 144 минг сўм топиш мумкин эди.
Мен топган пулларимни депозитга тикиб, юқорироқ даражага ўтишга ҳаракат қилдим. Даража қанчалик юқори бўлса, депозит суммаси ҳам, даромад ҳам шунчалик ортиб борарди. Мен ҳатто ногиронлик нафақамни ҳам ушбу ишга тикдим.

