Маҳаллий

Тутзорда Восиқ Интернатионал Счоол анд Киндергартенънинг янги филиали очилди

Тошкент вилоятида Восиқ Интернатионал Счоол очилди. Ушбу замонавий мажмуада кимё, биология ва физика фанлари чуқур ўргатилиб, болалар назария ва амалиётни уйғунлаштирган ҳолда тиббиёт олийгоҳларига тайёрланади.

Тутзорда Восиқ Интернатионал Счоол анд Киндергартенънинг янги филиали иш бошлади

2-сентабр куни соат 10:00 да Тошкент вилояти Тутзор маҳалласида Восиқ Интернатионал Счоолънинг янги филиали расман очилди.

Восиқ Интернатионал Счоол ўз фаолиятини 2017-йилда Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг Дўмбиробод маҳалласида бошлаган. Ҳозирда ушбу филиалда 1400 нафардан ортиқ ўқувчи, мактабгача таълим бўлимида эса 300 нафардан ортиқ тарбияланувчи таълим олмоқда.

Мактаб таълим жараёнида миллий ва халқаро тажрибани уйғунлаштириб, хорижий тиллар, аниқ ва табиий фанларни чуқур ўқитишга алоҳида эътибор беради. Таълим жараёнига маҳаллий педагоглар билан бирга халқаро тажрибага эга хорижий ўқитувчилар ҳам жалб этилган. Мактабда ИБ (Интернатионал Бассалауреате) дастури асосида таълим олиш имконияти ҳам мавжуд.

Мактаб битирувчилари Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари билан бир қаторда хорижий университетларга ҳам муваффақиятли қабул қилинмоқда.

2024-йилда Восиқ Интернатионал Счоолънинг 2500 нафардан ортиқ ўқувчига мўлжалланган Юнусобод филиали фаолият бошлади. Қисқа вақт ичида бу ердаги ўқувчилар сони 1600 нафардан ошди.

Филиалда инглиз тили ва математика фанларини чуқур ўқитиш, ўқувчиларни ИЕЛЦ ва САТ каби халқаро имтиҳонларга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Восиқ Интернатионал Счоолънинг янги Тутзор филиалида умумий таълим билан бир қаторда кимё, биология ва физика фанларини чуқур ўрганиш учун алоҳида шароит яратилган.

Филиалнинг асосий йўналишларидан бири ўқувчиларни тиббиёт соҳасига қизиқтириш, уларни келажакдаги касб танловига йўналтириш ва тегишли олий таълим муассасаларига киришга тайёрлашдан иборат.

Таълим жараёнида назарий билимлар амалий машғулотлар билан уйғунлаштирилиб, ўқувчиларнинг илмий фикрлаши, таҳлил қилиш ва тадқиқот олиб бориш кўникмаларини ривожлантиришга эътибор қаратилади.

Янги мажмуа таркибида мактаб билан бирга мактабгача таълим бўлими ҳам фаолият юритади.

2017-йилда бир филиал билан фаолиятини бошлаган Восиқ Интернатионал Счоол бугунги кунда Дўмбиробод, Юнусобод ва Тутзор филиалларини бирлаштирган таълим тизимига айланди.

Манзил: Тошкент вилояти Пиллакор кўчаси Тутзор МФЙ.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.