Туркиянинг йирик савдо тармоğи Öзбекистон бозорига кириşи мумкин
Туркиянинг йирик çакана савдо тармоğини Öзбекистонга олиб кириş масаласи президент Şавкат Мирзиёевнинг Анадолу Гроуп ҳолдинги раҳбари билан уçраşувида муҳокама қилинди. Şунингдек, «СамАвто»ни модернизация қилиş ҳамда гöşт ва сут маҳсулотлари иşлаб çиқариşни йöлга қöйиş истиқболлари кöриб çиқилди.

Туркиянинг йирик савдо тармоғи Ўзбекистон бозорига кириши мумкин
Президент матбуот хизматига кўра, Шавкат Мирзиёев 29-октабр куни Анқарада Анадолу Гроуп ҳолдинги бошқарув кенгаши раиси Камилхан Сулейман Язижини қабул қилди.
Учрашувда Самарқанддаги «СамАвто» корхонасини модернизация қилиш, ишлаб чиқариш қувватлари ва экспорт маҳсулотлари ҳажмини оширишга қаратилган қўшимча инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.
Мулоқотда чакана савдо соҳасидаги ҳамкорлик билан бирга, Ўзбекистонда чорвачилик мажмуасини барпо этиш, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Ҳолдингнинг Ўзбекистонда салқин ичимликлар ишлаб чиқариш ва автомобилсозлик соҳаларига киритган йирик инвестициялари мамлакатдаги ислоҳотларга ишонч ифодаси экани таъкидланди.

