Дунё

Туркиядаги мактабда номаълум шахс отишма уюштирди (видео)

Туркиядаги мактабда номаълум шахс отишма уюштирди (видео)

Туркияда номаълум шахс 22-сентябр куни Маниса провинсиясидаги мактабда отишма содир этди. Ҳужум натижасида бир нафар ўқувчи ҳалок бўлгани, тўрт киши жароҳатлангани билдирилди. Ҳодиса эрталаб соат 08:00 лар атрофида Тургутлу туманидаги мактабда юз берган. Номаълум гумондор мактаб ташқарисида тартибсиз равишда ўқ узган.

Фавқулодда чақирувдан кейин воқеа жойига кўплаб полиция ходимлари ва тиббий бригадалар юборилган. Жароҳатланганлар Тургутлу давлат шифохонасига олиб кетилган. Полиция пиёда қочиб кетган шахсни қўлга олиш учун операция бошлаган.

Бу йил Туркияда мактабларда юз берган иккита отишма жамоатчилик эътиборини тортди. 15-апрел куни Қаҳрамонмараш провинсиясида 14 ёшли ўқувчи ўз мактабида ўт очди. Оқибатда тўққиз нафар ўқувчи ва ўқитувчи ҳалок бўлди, яна 13 киши яраланди. Ҳужум қилган шахс полиция томонидан отиб ўлдирилди. У қуролни мактаб биносига сумкасига яширган ҳолда олиб кирган.

Бундан бир кун олдин эса қўшни Шонлиурфа провинсиясидаги мактабда собиқ ўқувчи отишма уюштириши оқибатида 16 киши, асосан ўқувчилар, яраланган. Ҳужум қилган шахс 17-18 ёшлардаги ўсмир бўлган. У ўрта мактаб ҳудудига узун стволли қурол билан кирган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.