Туркия Евроиттифоққа киришга уринмайди – Эрдўған
Туркия 1999-йилда ЕИга киришга номзод бўлган, аъзоликка қабул қилиш бўйича музокаралар эса 2005-йилдан буён давом этмоқда.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таъкидлашича, Туркия Евроиттифоққа аъзо бўлишга интилмайди.
Ал Жазеера Арабис нашрига берган интервюсида Эрдўған шундай деди: "Европа Туркияни Евроиттифоққа қабул қилишни истамаётганга ўхшайди".
Унинг фикрича, Туркиянинг Евроиттифоққа қўшилмаслиги Анқарадан кўра Брюссел учун кўпроқ йўқотиш бўлади.
Туркия 1999-йилда Евроиттифоққа аъзоликка номзод бўлган, аъзолик бўйича музокаралар эса 2005-йилдан бери давом этмоқда.
2026-йил июл ойида Европарламент Туркия сўз эркинлиги кафолатларини ва суд тизимининг мустақиллигини таъминламагунига қадар у билан музокараларни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Анқара бу резолюцияни "ички ишларга ноқонуний аралашув" деб баҳолади.

