Сиёсат

Туркия Нетаняхуни ҳибсга олишга халқаро ордер берди

Туркия Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер чиқарди. Бу ҳақда Туркия Адлия вазири Акин Гурлек 21-август куни ўзининг Х саҳифасида маълум қилди.

Ушбу қарор Исроилнинг Ғазога мўлжалланган гуманитар ёрдам карвонини тўхтатиши бўйича олиб борилаётган тергов доирасида қабул қилинган.

Гурлек Х саҳифасида шундай деди: “Биз Ғазода геноцид сиёсатини амалга ошираётган Нетаняху маъмуриятининг дахлсиз ва жавобгарликдан холи деб ҳисобланишини қатъиян рад этамиз”.

У қўшимча қилди: “Ғазода содир этилган жиноятларни яширишга ҳамда айбдорларни жазосиз қолдириб, ҳимоя қилишга йўл қўймаймиз. Биз миллий ва халқаро ҳуқуқнинг барча имкониятларидан қатъият билан фойдаланамиз”.

Адлия вазирининг таъкидлашича, Туркия Фаластин халқи, мазлумлар ва инсоният виждони ёнида мустаҳкам туришда давом этади. Шунингдек, инсониятга қарши жиноят содир этганлар қонун олдида жавоб бериши учун барча зарур чоралар кўрилади.

Туркия аввал ҳам Нетаняху ва бошқа юқори мартабали мулозимларга нисбатан ордер берган эди. Улар Ғазодаги урушда “геноцид” содир этганликда айбланган. Хусусан, 14-июл куни Нетаняхуга халқаро қидирув эълон қилинган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.