Туркия компанияси “Андижон” клубини судга бермоқчи — ОАВ

Туркиянинг ДİЛАҲАН ТУРİЗМ компанияси "Андижон" футбол клубини судга бериш ниятида эканлиги ма'лум бо'лди. Бу ҳақда Fergana.news нашри хабар берди. Компания да'во аризасини яқин кунларда киритишни режалаштирмоқда.
Низога сабаб қилиб, "Андижон" клубининг Анталияда о'тказилган учта о'қув-машг'улот йиг'ини учун то'ловларни то'лиқ амалга оширмаганлиги ко'рсатилмоқда. ДİЛАҲАН ТУРİЗМ компанияси ма'лумотларига ко'ра, 2026-йилги мавсум олдидан ташкил этилган ушбу йиг'инлар учун ко'рсатилган хизматларнинг умумий қиймати 280 141 еврони ташкил этган. Клуб томонидан 210 219 евро то'ланган бо'лса-да, қолган 69 922 евро миқдоридаги маблаг' ҳалигача қопланмаган.
Шартнома шартларига ко'ра, то'лов кечиктирилган ҳар бир кун учун қарз миқдорининг 0,1 фоизи ҳажмида пеня ундирилиши белгиланган. Туркия томони 11-август ҳолатига ко'ра, ушбу муддат учун 12 642 евро жарима ҳисоблаган. Шу тариқа, компания томонидан талаб қилинаётган умумий сумма 82 564 еврога етган. Қарз учун пеня ҳисоблаш жараёни давом этаётгани айтилмоқда.
ДİЛАҲАН ТУРİЗМ клубга талабнома юбориб, 15-20-август кунлари оралиг'ида асосий қарз ва пеняни то'лашни со'раган. Компания вакилининг та'кидлашича, клуб қарзни қопламаган ва эндиликда Туркия томони расман судга мурожаат қилишни мақсад қилган. Шунингдек, компания суд харажатлари ва юридик хизматлар учун кетган 2,8 минг еврони ҳам клубдан ундирмоқчи.
Та'кидлаш жоизки, юқорида келтирилган рақамлар ва ҳолатлар ДİЛАҲАН ТУРİЗМ компаниясининг иддаоларига асосланган. Қарзнинг ҳақиқатда мавжудлиги ва унинг аниқ миқдори ҳозирча суд томонидан тасдиқланмаган. Ҳозирга қадар "Андижон" футбол клуби раҳбарияти ушбу ҳолат юзасидан расмий изоҳ бермади.

