Туркия 4 та гол ўтказди, Зидан ҳиссиётларига эрк берди
Миллатлар лигаси гуруҳларида 2-тур ўйинлари давом этмоқда. Италия сафарда йирик ғалабага эришди, Франсия Белгия билан ўйинда қийналди.

Туркия 4 та гол ўтказди, Зидан ҳиссиётларга эрк берди
Франсия миллий жамоаси Зинедин Зидан қўл остида иккинчи учрашувини ўтказди. 1-турда Туркия майдонидан қийин ғалаба (1:0) билан қайтган франсузлар бу сафар Белгияга сафар қилишди. Зидан ушбу баҳсда бир қатор етакчиларни — Дембеле, Олисе, Шерки, Юпамекано ва Рабио каби футболчиларни — захирада қолдирди, Мбаппе эса жароҳат сабаб сафдан чиққан эди. Шу боис кўпчилик мухлислар учун унча таниш бўлмаган Лукаш Да Куня, Эстебан Лепол, Жереми Жаке, Анди Диуф каби футболчилар илк дақиқалардан майдонга тушди.
Франсузлар тўп назоратини қўлга олди ва кўпроқ зарба йўллади (10 га қарши 18 та, улардан 9 таси дарвоза соҳасига тўғри борган), бироқ Марк ван Боммел бошқарувидаги белгияликлар ҳам муносиб қаршилик кўрсатиб, бир нечта хавфли вазиятлар яратишди. Масалан, биринчи бўлимда Кевин де Брюйне Шарл де Кетеларени бўш дарвоза қаршисига чиқарган эди, аммо ҳужумчи тўпга мослаша олмади.
Охир-оқибат ҳаммаси ўйин якунида, 88-дақиқада ҳал бўлди: Зидан барибир асосий таркиб футболчиларига мурожаат қилишга мажбур бўлди ва 77-дақиқада Шерки ҳамда Олисени майдонга туширди. Биринчиси пас берди, иккинчиси эса тўп билан жарима майдонига кириб бориб, икки ҳимоячи йўлини тўсганига қарамай, тўпни бурчакка аниқ йўналтирди.
Сўнгги дақиқаларда урилган ғалаба голини Зинедин Зидан ҳиссиёт билан нишонлади. Ўз қарори тўғри чиққанидан мамнун бўлган мураббий майдон четида турган тўпни куч билан тепиб юборди ва олдинга югурди.

