Туркий давлатлар ўртасидаги мулоқотлар бўйича муҳокама бўлиб ўтди
Тошкентда Туркий дунё давлатлари ўртасидаги мулоқот ва умумий қарашларга бағишланган панел муҳокамаси ўтказилди

Туркий давлатлар ўртасидаги мулоқотлар юзасидан муҳокама ўтказилди
Бугун, 29-сентябр куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида «Туркий дунё мулоқотлари: муштарак келажак, муштарак қараш» мавзусида панел муҳокамаси ташкил этилди.
Тадбир Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар бошқармаси томонидан уюштирилди. Унда хорижий дипломатик корпус вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти, Туркиянинг етакчи олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда хорижий экспертлар қатнашди.
Тадбир давомида ЖИДУ ректори Содиқ Сафоев ва Туркиянинг Ўзбекистондаги мухтор элчиси доктор Уфуқ Улутош нутқ сўзлади.
Мазкур панел муҳокамасида Туркий дунё давлатлари ўртасидаги мулоқот, муштарак қарашлар ва келажак масалалари бўйича фикр алмашилди.

