Иқтисодиёт

«Трахйс» компанияси Ўзбекистонда минералларни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириши мумкин

Шавкат Мирзиёев «Трахйс» раҳбари Марк Кристофф билан учрашувда муҳим минераллар, хомашёни чуқур қайта ишлаш ва

«Трахйс» компанияси Ўзбекистонда минералларни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириши мумкин

Бугун, 19-октабр куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Трахйс» компанияси бош ижрочи директори Марк Кристоффни қабул қилди.

Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ўтган бир йил ичида компания билан ҳамкорлик янги босқичга чиққани, жумладан, битимлар имзолангани ва Тошкентда «Трахйс»нинг Марказий Осиёдаги илк минтақавий офиси очилгани қайд этилди.

Суҳбат давомида Америка технологиялари асосида муҳим минераллар ва хомашёни чуқур қайта ишлаш, шунингдек, юқори қўшилган қийматга эга саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор берилди.

«Трахйс» муҳим хомашё ва минералларни етказиб бериш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири саналади. Компания 20 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритиб, металлар ва минералларни харид қилиш, уларнинг логистикасини йўлга қўйиш, молиялаштириш ҳамда сотиш билан шуғулланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.