Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги талабалар учун вақтинчалик автобус йўналишини йўлга қўймоқда

Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги талабалар учун вақтинчалик автобус йўналишини йўлга қўймоқда
Тошкентда 7 сентябрдан бошлаб 2026/2027 ўқув йили бошланиши муносабати билан талабаларга қулайлик яратиш мақсадида «Мирзо Улуғбек метро бекати – ЎзДЖТУ» вақтинчалик автобус йўналиши иш бошлайди.
Қўшимча транспорт пойтахт ҳокимлиги томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилади.
Йўналиш метрополитенга тушадиган юкламани камайтириш ва йўллардаги тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида йўлга қўйилди. Автобуслар «Мирзо Улуғбек» метро бекатидан Тахтагул кўчаси, Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Лутфий ва Кўкча Дарвоза кўчалари орқали Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети жойлашган Заковат кўчасигача ҳаракатланади.
Янги йўналиш эрталабки тиғиз вақтда — соат 07:00 дан 08:00 гача қатнайди. Линияда 4 та катта сиғимли автобус хизмат кўрсатади.

