Транспорт-логистика марказлари 2040 йилгача ер ва мол-мулк солиғидан тўлиқ озод қилинади
Бунинг учун марказлар ЭСКАТО қуруқлик портлари тўғрисидаги битимга киритилган, тизимларни жорий этган ва «Э-логистика» платформасида

Транспорт-логистика марказлари 2040 йилгача ер ва мол-мулк солиғидан тўлиқ озод этилади
Транспорт-логистика марказлари ҳамда қуруқлик портлари тармоғи кенгайтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт-логистика тизимини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (ПҚ–368-сон, 12.10.2026-й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2026–2030-йилларда транспорт-логистика тизимини ривожлантириш бўйича асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди. Жумладан:
- транспорт-логистика марказларининг йиллик қуввати камида 40 млн тоннага етказилади;
- транспорт ва логистика хизматлари экспорти 3,5 млрд АҚШ долларига, республика ҳудуди орқали транзит юк ташиш ҳажми 18,5 млн тоннага етказилади;
- республикадаги барча талабларга жавоб берувчи халқаро қуруқлик портлари сони ҳозирги 24 тадан 30 тага етказилади.
Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларининг юк ташиш имконияти ҳамда транспорт-логистика марказларида контейнерларга ишлов бериш қуввати икки баробарга оширилади.
Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри, Бухоро вилоятининг Олот тумани, Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Оҳангарон туманлари транспорт-логистика соҳасига ихтисослаштирилади.
- транспорт-логистика марказларида терминалларни бошқариш (ТОС) ва омборни бошқариш (ВМС) тизимлари жорий этилади ҳамда улар 2030 йил охиригача Транспорт вазирлигининг «Э-логистика» платформасига уланади;
- 2040-йилгача транспорт-логистика марказлари ер солиғи ва мол-мулк солиғидан тўлиқ озод қилинади (бунинг учун марказ ЭСКАТО қуруқлик портлари тўғрисидаги битимга киритилган, тизимларни жорий этган ва «Э-логистика» платформасида «ББ» ва ундан юқори рейтингга эга бўлиши шарт);
- Транспорт-логистика марказлари реестрига киритилган марказлар учун 2029-йил 1-августгача ишлаб чиқарилмайдиган омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар ва эхтиёт қисмлар божхона божидан ва мажбурий сертификатлашдан озод қилинади;
- 2026-йил 1-ноябрдан халқаро курерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун амалдаги божхона йиғими ставкаси 20 фоизга пасайтирилади;
- Қарорга кўра, 2027-йил 31-декабргача М₂, М₃, Н тоифадаги транспорт воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар республикада ишлаб чиқарилмайдиган компонентларни божхона божи тўлашсиз импорт қилиши мумкин.

