Сиёсат

Трамп Саудия билан ядровий келишувни Конгрессга юборди

Доналд Трамп АҚШ Конгрессига Саудия Арабистони билан фуқаролик ядровий энергияси бўйича келишувни юборди. Агар қонунчилар 90 кун ичида уран бойитиш тақиқланмаган келишувга эътироз билдирмаса, у кучга киради. Бироқ, Трамп – Исроил тан олинмагунча Саудияга ядровий технологияларни бермоқчи эмас.

Трамп Саудия билан ядровий битимни Конгрессга тақдим этди.

Жорий йилнинг июл ойида имзоланган ва Америка компанияларига Саудия Арабистонига фуқаролик ядро технологияларини экспорт қилиш имконини берувчи келишув душанба куни Конгрессга юборилди. Бу ҳақда ўз шахси сир қолишини истаган АҚШ расмийси Реутерс агентлигига маълум қилди.

30 йиллик ушбу ядровий келишув АП1000 реакторларини қуришни назарда тутади. Ўнлаб миллиард долларлик бу лойиҳа Канада ширкатлари ҳамкорликда эгалик қиладиган Вестингҳоусе компаниясига фойда келтиради.

Нашрнинг Конгрессдаги иккита манбаси ҳам келишув Конгресс етакчиларига юборилгани ҳамда чоршанба куни тегишли қўмиталарга топширилиши кутилаётганини билдирди. Агар Конгресс 90 сессия куни ичида келишувга эътироз билдирмаса, у кучга киради.

Агар Конгресс келишувни рад эца, Трамп бу қарорга вето қўйиши мумкин. Уни бекор қилиш учун эса Конгрессда учдан икки қисм кўпчилик овоз талаб қилинади.

"Президентнинг позицияси ўзгармади, келишув фақат Саудия Арабистони "Иброҳим келишувлари"га қўшилган тақдирдагина амалга оширилади", деган АҚШ расмийси.

Бу битим Исроил ва араб-мусулмон давлатлар ўртасида муносабатларни нормаллаштириш бўйича АҚШ воситачилигида тузилган келишув ҳисобланади. 2020 ва 2021-йилларда эришилган ушбу келишувлар Исроил ва БАА, Баҳрайн, Марокаш ҳамда Судан ўртасида имзоланган.

Июл ойида Трамп Саудия ядровий келишувига розилик берганидан бир неча кун ўтиб Исроил муносабатларни нормаллаштиришни – унинг кучга кириши учун асосий шарт қилиб белгилаганди.

Саудия Арабистони Исроилни тан олишдан олдин Фаластин давлатини барпо этишни талаб қилмоқда.

Дипломатлар Ар-Риёд 2023-йилда Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга жуда яқин келган деб ҳисоблайди. Аммо, 2023-йил октабрида Исроилнинг Ғазода бошлаган геноцид уруши вазиятни ўзгартириб юборди.

Саудия Арабистонининг Вашингтондаги элчихонаси ушбу хабарларга изоҳ бермаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.