Трамп Ойдаги бирор обьектга ўз номини бермоқчи

Трамп Ойда бирор обьектга ўз номини бериш истагида
АҚШ президенти Доналд Трамп Ойда жойлашган обьектлардан бирига ўз исмини берилишига умид қилмоқда. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Трамп Техасдаги коинот марказида Ой обьектлари муҳокамаси чоғида шундай деди: “Менга бағишлаб ҳам шундай бирор нарсага номимни беришади деб умид қиламан”.
АҚШ президенти “Артемида ИИ” миссияси қўмондони, америкалик астронавт Рид Вейсман билан учрашди. Трамп Вейсманнинг саратондан вафот этган рафиқаси шарафига Ой кратерларидан бирига Керол деб ном берилганини эслатиб ўтди.
АҚШ президентининг фикрича, Ой хотирани сақлаб қолади. “Бу жуда яхши вариант”, дея хулоса қилди Трамп ва ўзи ҳам бундай номланишга қарши бўлмаслигини қўшимча қилди.
Тадбирлар давомида АҚШ президенти мамлакатда коинот академиясини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
27-август куни Трамп Канада билан савдо уруши фонида АҚШнинг шимолий чегарасидаги Онтарио кўли номини Америка кўли деб ўзгартириш ҳақидаги фармонни имзолаган эди. Канада бош вазири Марк Карни бунга жавобан бу сув обьекти номи АҚШ ва Канаданинг ўзидан ҳам олдин пайдо бўлганини, шу сабабли мамлакат эски номдан фойдаланишда давом этишини айтди.
Трамп, бундан ташқари, Атлантика ёки Тинч океани номини ҳам ўзгартириш нияти борлигини билдирган. Бунгача АҚШ президенти Мексика кўрфази номини Америка деб ўзгартирган эди. Шунингдек, Флоридадаги унинг мулки яқинида жойлашган магистрал йўл ва аеропортга Трамп шарафига қайта ном берилган. Амалдаги президентнинг исмини Вашингтондаги Кеннеди маркази фасадига қўшишга уриниш эса муваффақияциз тугади: ёзув ўрнатилгандан олти ой ўтиб, суд талаби билан олиб ташланди.

