Трамп Эрондаги кўприклар ва электр стансияларини портлатиш билан, Теҳрон эса денгиз йўлларини ёпиш билан таҳдид қилди

Трамп Эроннинг кўприклари ва электр стансияларини портлатиш билан, Теҳрон эса денгиз йўлларини ёпиш билан таҳдид қилди. АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан боғлиқ янги таҳдидни э'лон қилди. Агар Теҳрон музокаралар столига қайтмаса, келгуси ҳафтада мамлакатдаги кўприклар ва электр стансияларига зарба берилиши мумкин. Бу ҳақда Трамп Фох Невс телеканалига берган интервюсида ма'лум қилди.
Ушбу баёнот икки давлат ўртасида тўрт кундан бери давом этаётган ҳарбий тўқнашувлар фонида янгради. Аввалроқ Трамп Ҳормуз бўғозидаги барча юк ташувчи кемалардан 20 фоизлик бож ундириш таҳдидини бекор қилган эди, аммо Эрон портларини қамал қилишни қайта бошлади.
“Ҳаммасини йўқ қиламиз,” деди Трамп ўз интервюсида Эронга қат'ий огоҳлантириш берар экан. “Келгуси ҳафта улар учун жуда ёмон бўлади. Агар музокара столига ўтириб, келишувга эришмасалар, уларнинг барча электр стансиялари ва барча кўприкларини йўқ қиламиз.”
Трамп апрел ойида ҳам Эроннинг фуқаролик инфратузилмасини, жумладан, кўприк ва электр стансияларини портлатиш билан таҳдид қилганди. Ўшанда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича раҳбари Волкер Тюрк бунга муносабат билдирган ва халқаро ҳуқуққа кўра, тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига атайлаб ҳужум қилиш уруш жинояти ҳисобланишини та'кидлаган. Уруш даврида гуманитар хатти-ҳаракатлар бўйича 1949-йилда қабул қилинган Женева конвенсияси ҳам тинч аҳоли учун ҳаётий муҳим бўлган обьектларга ҳужум қилишни тақиқлайди.
Трамп 14-июл оқшомида эфирга узатилган Спесиал Репорт витҳ Брет Баиер кўрсатувида шундай деди: “Энергетика обьектларига зарбаларни охирига қолдираман. Аммо барибир уларни нишонга оламиз.”
Унинг сўзларига кўра, сешанба куни кечқурун АҚШ музокарачилари эронлик ҳамкасбларига огоҳлантириш юборган. Унда “Келишувга эришганингиз ма'қул, акс ҳолда ҳеч нарсангиз қолмайди,” деб айтилган.
Эрон ҳам жавоб чораларини кўрмоқда. Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) эса жим турмоқчи эмас. Улар АҚШ ва унинг иттифоқчиларига фойда келтирадиган бошқа барча экспорт йўлакларини ёпиш билан таҳдид қилмоқда. Мазкур баёнот АҚШ Эрон портларини денгиздан қамал қилгани ортидан янгради. “Минтақавий энергия экспортидан ёки ҳамма фойдаланади, ёки ҳеч кимга рухсат берилмайди,” дейилади 15-июл куни ИРНА давлат ахборот агентлиги тарқатган ИИҚК баёнотида.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Эрон Қизил денгизга чиқадиган Боб ал-Мандаб бўғозини ёпиш учун Ямандаги ҳусий иттифоқчиларидан фойдаланиши мумкин. Бу Вашингтонга қарши янги фронт очади ва дунёдаги энг муҳим иккита энергия йўлини хавф остига қўяди. Ма'лумот ўрнида, Боб ал-Мандаб — тор бўғоз бўлиб, у Қизил денгизни Адан қўлтиғи билан боғлайди. Бу йўл орқали Саудия Арабистони нефти ва жаҳон юк ташиш ҳажмининг катта қисми ўтади.
13-июл куни ҳусийларнинг юқори мартабали вакили ҳам огоҳлантириш билан чиққанди. Эроннинг Пресс ТВ сайти хабарига кўра, у агар Саудия Арабистони Яманга ҳужум қилишни давом эттирса, гуруҳ Боб ал-Мандаб бўғозини ёпишга тайёрлигини билдирди. Унинг айтишича, бу қадам нефт нархини бир баррел учун 200 долларгача кўтариб юбориши мумкин.

