Дунё

Трамп барча давлатларни Халқаро жиноий суддан чиқишга чақирди

Трамп барча давлатларни Халқаро жиноий суддан чиқишга чақирди

АҚШ президенти Доналд Трамп 22-сентябр куни Ню Ёркда ўтган БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида чиқиш қилиб, Халқаро жиноий суд (ХЖС)га аъзо барча давлатларни ташкилотни тарк этишга даъват этди.

Трамп судни “назоратдан чиққан институт” ҳамда “ёвузлик қилаётган одамлар гуруҳи” деб таърифлади. У, шунингдек, АҚШ ҳарбий хизматчиларининг “Америкага қарши кўргазмали трибунал” олдида жавоб беришига йўл қўйилмаслигини айтди.

“Мен ХЖСга аъзо бўлган барча мамлакатларни назоратдан чиққан ушбу институтга аъзоликни зудлик билан расман тўхтатишга чақираман”, деди Трамп.

Давлат котиби Марко Рубио 18-август куни АҚШ ХЖС раиси Томоко Акане ва катта прокурори Абдулла Сеега қарши санксиялар жорий этганини маълум қилди.

Рубионинг айтишича, бу шахслар ХЖС юрисдиксиясини тан олмайдиган давлатлар мансабдорларини тергов қилиш, ҳибсга олиш, ушлаш ёки судга бериш бўйича ХЖС саъй-ҳаракатларида бевосита қатнашган.

АҚШ Россия ва Исроил қатори ХЖСнинг бир нечта вакилларига қарши аввал ҳам санксиялар қўллаган. Бу чоралар уларга АҚШга киришни ва Америка молия тизими орқали операциялар ўтказишни тақиқлайди.

АҚШ Гаагадаги судни “суверенитетга номақбул таҳдид” яратишда айблади.

АҚШ президенти БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида Украинадаги уруш масаласига ҳам тўхталиб, можаронинг тез орада тугашига умид билдирди.

АҚШ бу борада Россия ва Украина раҳбарияти билан яқин ҳамкорлик қилмоқда. “Бу можаро кўпчилик ўйлагандан кўра тезроқ ҳал бўлади”, деди президентликка қайца, урушни тўхтатишни ваъда қилган Трамп.

Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши 2022-йил февралидан бери давом этмоқда. Доналд Трампнинг можаро тез орада ҳал бўлиши ҳақидаги аввалги баёнотлари ҳозиргача натижа бермаган. АҚШ президенти Москвага босимни кучайтиришга тайёрлигини билдирди. Шу билан бирга, у яқинда қабул қилинган Линдси Грем қонунини эслатиб, бу ҳужжат унга Россияга қарши санксияларни кенгайтириш имконини беришини таъкидлади.

“Агар керак бўлса, мен бу санксияларни ишга соламан”, деб ваъда берди Трамп.

Трамп Ню Ёркдаги минбардан туриб Куба ҳақида ҳам гапириб, уни бутунлай барбод бўлган давлат деб атади.

“У (Куба — таҳр.) ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муваффақияцизликка учрамоқда”, деди у.

АҚШ президентининг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи тугашини кутмаган Куба вакиллари зални намойишкорона тарк этди. Сўнгги ойларда АҚШ ҳукумати Кубага нисбатан бир қатор санксиялар жорий қилди. Шундан сўнг мамлакатдаги энергетика инқирози кучайиб, гуманитар вазият кескин ёмонлашди.

“Коммунизм ҳеч қачон Америкага келмайди. Аммо Куба озодликка эришади”, дея даъво қилди АҚШ раҳбари.

АҚШ ва Исроил ХЖС аъзоси эмас, бироқ Фаластин ҳудудлари 2015-йилда ушбу судга аъзо давлат сифатида қабул қилинган. Суд 2024-йилда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва собиқ мудофаа вазири Ёав Галантни Ғазода уруш жиноятлари ҳамда инсониятга қарши жиноятлар, жумладан, очликдан уруш қуроли сифатида фойдаланишда айблаб, уларни ҳибсга олишга ордер берган эди.

Бундан ташқари, 2023-йил март ойида Халқаро жиноий суд Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер чиқарган. У Украинадан болаларни ноқонуний депортация қилишда гумон қилинмоқда. Кремл Халқаро жиноий суд қарорини ҳуқуқий жиҳатдан аҳамияциз деб атаган ва буни Москва ХЖС юрисдиксиясини тан олмаслиги билан изоҳлаган. Путиннинг ўзи эса ХЖСни универсал характерга эга бўлмаган, мустақил бўлмаган ва кам ҳурмат қилинадиган ташкилот деб таърифлаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.