Трамп АҚШда ўқ-дори етишмаётгани ҳақида хабар бераётганларни хоин деб атади

Трамп АҚШда ўқ-дори танқислиги ҳақида хабар тарқатаётганларни хоинлар деб атади
АҚШда қурол захиралари камайгани ҳақидаги хабарлар фонида президент Доналд Трамп мамлакатда керагидан ортиқ ўқ-дори борлигини билдирди.
“Қўрқоқлар ва хоинлар АҚШда ўқ-дори етишмаётгани ҳақида мамнуният билан гапирмоқда. Бу ёлғон. Бизда амалда ишлатиш мумкин бўлганидан ҳам кўпроқ ўқ-дори бор. Ҳозир эса захираларни илгари кузатилмаган миқдорга оширяпмиз”, деб ёзди Трамп.
Июл ойидан бери АҚШ оммавий ахборот воситалари турли манбаларга таяниб, Эрондаги жанговар ҳаракатлар сабаб Америка армиясида ўқ-дори тақчиллиги юзага келгани ҳақида ёзиб келмоқда.
Хусусан, Тҳе Нев Ёрк Тимесънинг июлдаги хабарида айтилишича, Трампнинг Эронга қарши ҳарбий кампанияни кескин кучайтириш режасидан воз кечишига таъсир қилган омиллардан бири — унинг маслаҳатчилари Яқин Шарқдаги АҚШ Патриот тутиб қолувчи ракеталари ва бошқа ҳаво ҳужумидан ҳимоя воситалари захираси камайиб бораётганидан хавотир билдирганидир.
Кейинчалик СНН ҳам ўқ-дори захиралари камайгани ҳақида хабар берди. Телеканал маълумотига кўра, Эрон билан беш ой давом этган можаро давомида АҚШ ТҲААД тутиб қолувчи ракеталари захирасининг қарийб 80 фоизини, Патриот ракеталарининг эса тахминан ярмини сарфлаган.
Реутерс эса Америка армияси узоқ масофага учувчи АТАСМС ҳамда Пресисион Стрике Миссиле (ПрСМ) ракеталари захирасининг деярли барчасини ишлатиб бўлганини ёзган.
Сентябр ойида Блоомберг аноним амалдорларга таяниб, АҚШ Эрон билан можаро туфайли камайиб кетган ўз ўқ-дори захираларини тиклаётгани, шу сабаб иттифоқчиларини уларга зарур қурол-яроғ етказиб беришни кечиктириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиргани ҳақида ёзди. Манбаларга кўра, бу кечиктириш беш йилгача чўзилиши мумкин.
Трамп ушбу хабарларни бир неча бор рад этиб, АҚШ армиясида етарли миқдорда ўқ-дори борлигини таъкидлаган. Унинг айтишича, Қўшма Штатларда “дунёнинг бошқа ҳар қандай мамлакатидагидан анча кўп ўқ-дори” мавжуд. У, шунингдек, “хоинона маълумотларни сиздирган” шахсларни қамоққа олиш билан таҳдид қилган.

