Тоёта Сентрал Асиа Орол денгизида саксовул экишни қўллаб-қувватлади
Тоёта Сентрал Асиа &лдқуо;Греен Арал Сеа&рдқуо; краудфандинг лойиҳасини қо&лсқуо;ллаб-қувватлаш мақсадида УНДПга Орол денгизининг қуриган тубида 5 000 та саксовул ко&лсқуо;чати экиш учун хайрия маблаг&лсқуо;ини ажратди. &нбсп;

Тоёта Сентрал Асиа Орол денгизи ҳудудида саксовул экиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тоёта Сентрал Асиа компанияси БМТ Тараққиёт Дастурига (УНДП) “Греен Арал Сеа” краудфандинг лойиҳаси доирасида хайрия маблағи ажратди. Ушбу маблағ Орол денгизининг қуриган тубига 5000 туп саксовул кўчати экишга йўналтирилади.
Мазкур лойиҳа Орол денгизининг қуриган қисмида экологик мувозанатни тиклаш, заҳарли чангнинг тарқалишига чек қўйиш ҳамда аҳоли учун соғлом яшаш муҳитини яратишни мақсад қилган.
Тоёта Сентрал Асиаънинг яшил келажак сари интилиши ушбу ташаббуснинг асосий қадриятлари билан уйғун бўлиб, иқлим ўзгаришига қарши кураш ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.
“Тоёта Сентрал Асиа билан ҳамкорлигимиз хусусий секторнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим барқарорлигини таъминлашга қандай самарали ҳисса қўша олишини яққол кўрсатиб беради. Умид қиламизки, бу ташаббус Ўзбекистондаги бошқа компанияларни ҳам экологик масъулиятни кучайтиришга илҳомлантиради”, — дейилади хабарда.

